01 March 2013
01:16 - МДҲ ташқи ишлар вазирлари Тошкентда йиғилади
Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кенгаши ижрочи котиби – ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гаркун билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда тарафлар МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказишга доир муайян масалаларни муҳокама қилишган.

Маълумки, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси Тошкентда ўтказилиши ҳақидаги қарор аввалги мажлисда олинган. Аммо бугунги хабарларда Тошкентда бўладиган мажлиснинг санаси ва кун тартиби борасида маълумотлар йўқ.