22 February 2013
16:46 -
Ислом Каримнинг ҳукумати қашшоқликдан чиқишни ўйлаётгани йўқ, ўйлайдиган ақли ҳам йўқ
Ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари тарфидан бугун тарқатилган хабарни сарлавҳадагидек таҳлил қилишдан бошқа йўл йўқ. Қаранг, Ўзбекистон ўтган йили $770,6 миллионлик 120 хил сабзавот-мева экспорт қилибди. Бу йил бироз ортиш бўлса ҳам, сабзавот-мева экспортимиз $800 миллиондан бироз кўпроқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг Қозоғистонга нисбатан 4 марта (киши бошига 8 марта) кам бўлган Ялпи Ички Маҳсулотининг (ЯИМ) ҳажми $50 миллиардга етмаслигини ҳам ҳисобга олсак, сабзавот-мева бўйича экспортимиз хабар қилишга ҳам арзимайдиган даражада оз.
Демак, бундан бошқа мақатанадиган жойимиз йўқ-ки, шунга чапак чалмоқдамиз.
Қозоғизстондан киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича 8 баравар, яъни 800 фоиз орқадамиз. “Бирлик” Партияси айтаётгандек, иқтисодда инқилобий ҳамлалар қилинмаса, бутунлай қозоқларнинг қулига айланамиз. Иқтисодда инқилобий ҳамлалар қилиш учун, авваламбор, мавжуд ҳукуматни йўқ қилиш, бу ҳукуматнинг бозор иқтисоди йўлига қўйган тўсиқларини ўзи билан бирга отиш керак.
“Бирлик” таклиф қилаётган стратегик йўналишлар партиянинг 2003 йилдаги қурултойидаёқ умумий шаклда ишлаб чиқилган. Улар ҳали ҳам ўз актуаллигини йўқотган эмас.