20 February 2013
03:16 -
Россиянинг аҳолиси ўзбеклар ҳисобига ортмоқда, Абдураҳим Пўлатнинг башоратлари яна тўғри чиқди
Бугун ўрисларнинг оммавий ахборот воситалари Росстат агантлигига асосаланиб, Россиянинг аҳолиси ўтган йилга нисбатан 292,4 мингга ортгани, энди аҳолининг сони 143,3 миллионга чиққанини эълон қилдилар.
Росстат эълон қилган бошқа рақамларга кўра, Россияда ўлганлар сони бироз бўлса ҳам туғилганлардан кўп экан, ортиш эса Россияда яшашга қолаётган меҳнат муҳожрлари ҳисобига бўлган.
Бу рақамлардан хулоса қилиш қийин эмаски, ўша 292 минг кишининг катта қисми ўзбеклардир. Чунки, ҳозир Россиядаги меҳнат муҳожирларининг кўпчилиги ўзбеклар эканлигини ҳамма билади.
“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат Швецияда рус тилида нашр этиладиган “Марказий Осиё ва Кавказ” журналида 1995 йили эълон қилган мақоласида, ўзбекларни ташкилий равишда Россияга кўчириш билан боғлиқ бўлган ишларни давлат савиясида олиб бориш кераклигини ёзганди. У пайтда оммавий мардикорлик йўқ эди, ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган нарсани таклиф қилган Абдураҳим Пўлатнинг башорачилик қобилиятига қойил қолиш керак, дейди мухбиримиз.