19 February 2013
14:44 -
“Ҳаракат” Агентлигининг сайти ҳакерлар ҳужумига учради
Ўтган йили шунга ўхшаш ҳужумдан кейин сайтимиз бир ҳафтача ишламаган эди. Бу сафар ҳужум 16 февраль куни Тошкент вақти билан эрталабдан бошланди ва сайтимиз 3 кун ишламади.
Лекин шуни айтиш керакки, аввалги сафар бўлгани каби, бу сафар ҳам ҳакерлар сайтга зарар етказолмадилар. Ўта кучли ҳужумни сезган провайдер хизмати, сайтимизни Интернет тармоғидан узиб қўйди ва хавф йўқ бўлгандан кейин уни Интернетга қайта улади.
Эслатиб ўтамиз, 2005 йил 29 майда “Бирлик” сайти ҳакерлар ҳужумига учраганда, ҳакерлар сайтимиз саҳифаларига парнографик расмлар қўйганини хабар қилган эдик. Ўшанда маълум бўлдики, ҳакерлар сайтимизга комментарийлар дарчаси орқали киришган. Шундан кейин, ўқувчилар комментарийлар қўядиган дарчани “Бирлик” сайтида ҳам, “Ҳаракат” сайтида ҳам бекитган эдик.
Нима ҳам қиламиз,бу дунё шунақа ўзи. Интернет бор экан, сайтларга ҳакерларнинг ҳужуми ҳар доим бўлади. Улар билан доимий кураш олиб боришдан бошқа йўл йўқ.
Ўзбекистон режимининг ўз халқига қарши олиб бораётган душманларча сиёсатини ҳар томонлама фош қилаётганимиз ва бунга доир хабарлар катта қизиқиш уйғотаётгани сабабли, бу ҳужумлар айнан шу ҳукуматнинг органлари тарафидан сайтимизни бузиш мақсадида уюштирилаётгани шубҳасиз.