16 February 2013
07:26 - Бу ҳафта Нью-Йорк фондлар бозорида кескин ўзгаришлар бўлмади. Эй, ўзбеклар имкониятдан фойдаланинг!
АҚШ 2008 йилда бошланган молиявий кризисидан чиқиб олди. Икки ҳафата аввал рекорд чўққиларга чиққан Нью-Йорк фондлар бозори олдинги ҳафта каби, ҳозиргисида ҳам сокин ҳаёт кечирди. Зиг-загли чиқиш-тушишлар натижасида Dow Jones индекси озгина пасайди, бор йўғи 14 поғанага. Энди унинг қиймати 13979 га тенг.

Аввалари ҳам кўп марта таъкидлаганимиздек, Dow Jones индекси барқарор замонларда 13-14 минг ўрасида ўйнаб турарди. Демак, бу ҳафтадаги тушишда фавқулодда ҳолат йўқ.

Маълумки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта компаниялар акцияларининг ўртача баҳосини ўзида акс эттиради. У ўзининг юқори позициясига чиқдими, демак, акцияларнинг нархи юксак нуқтада барқарорлашди, молиявий кризис феълан тугади. Бундай буён одамлар учун пулларни банкда эмас, акцияларда ушлаш фойдалидир.

Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.

Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш, Ўзбекистонга пул юбориш ва бўш вақтини Youtube.com каби сайтларнинг кўнгилочар саҳифаларида ўтказавермасдан, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, ана ундан кейин уйларига ҳам бемалол ёрдам берадилар, Ўзбекистонга инвестиция қилиш тўғрисида ўйлай бошлайдилар. Ўзбекистондаги режим сўнги кунларини яшаётганини, ҳокимиятга ватанпарвар кучлар келишини ҳисобга олсак, ўз мамлакатимизда бизнес очиш учун катта имкониятлар пайдо бўлади.

Кўриб турибсизлар, “Ҳаракат”нинг эксперт ва мухбирлари Ўзбекистонда халқдан бекитиб келинаётган рақамларни ҳам топиб, Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни қашшоқлик даражасига тушириб бўлганини фактлар билан исботладилар. Бизнинг сайтимизни ўқиб боринг, яқинда пулларингизга қайси воситачи молиявий компаниялар орқали акциялар сотиб олиш яхшилиги ҳақида маслаҳатлар ҳам эълон қилишга бошлаймиз.

Ўзбекистонни бошқараётганларга умид йўқ. Аҳволни миллатнинг ёрдами билан ўзимиз тузатишимиз керак.