14 February 2013
02:34 -
Худога шукр, Ўзбекистон лидерлик қиладиган соҳа ҳам бор экан

Россиянинг IMS Health аналитик компаниясига кўра, 2012 йилда дори-дармон сотишнинг ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқибди. Бир йил ичида дори сотиш бизда 35,5 фоизга ортибди. Шунда йилиб, биз энди йилига дори-дармон учун $1,239 млрд сарфлаймиз. Юрт ташқарисидаги ўзбек мардикорлари Ўзбекистонга йилига $10 млрд юбораётганларини ҳисобга олсак, бу ҳеч нарса эмас.
Табиий, баъзи қитмирлар қашшоқ халқимиз ичида касаллик кўпайгани, шу сабабли дори-дармон сотиш кўпайганини айтган бўлардилар. Аммо, бизнинг бундай қитмирлик қилиш ниятимиз йўқ.