10 February 2013
13:13 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Немат Сиддиқов жиноятчими?
“Ҳаракат” хатқутисига бир неча ойдан бери Фарғона вилояти Бувайда тумани Маслаҳат қишлоғида яшайдиган ҳуқуқ ҳимоячиси Немат Сиддиқов ҳақида хатлар келмоқда. Хатлар муаллифининг иддаосига кўра, Немат Сиддиқовнинг ўзи товламачи, Интернетда ёмонотлиққа чиқарувчи мақоллар чиқариш таҳдиди остида тадбиркорлардан пул олади, унинг яқинлари, хусусан, унинг келини Қирғизистонга контрабанда юклар ташиш билан шуғулланади ва ҳоказолар. У, керак бўлса, Тошкентда Елена Урлаевани чақиртириб, одамларни унинг ёрдамида шантаж қилармиш.
Агар бу иддаолар тўғри бўлса, табиий, Немат Сиддиқов жиноятчи эканлигидан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиси номига доғ тушираётганини тан олиш керак бўларди. Аммо, бизга келган хатларда биронта аниқ факт бўлмагани сабабли, биз уларни туҳмат сифатида кўриб, уларга эътибор ҳам бермаган эдик.
Ҳозир яна бир хат келди. Хат муаллифи Жўра Акрамовнинг ёзишича, шу йил февраль ойининг бошларида Немат Сиддиқовнинг келини Хурсаной навбатдаги контрабанда юки билан қўлга тушган. Немат Сиддиқов Тошкентдан Елена Урлаевани чақиртириб, унинг кўмагида ёлғон ва бўхтондан иборат маълумотларни Интернет орқали тарқатиб, ҳамма айбни Хурсанойнинг юкини ташиган таксичиларга ағдаришга ҳаракат қилган.
Бундан ташқари, шу йил 6 февралда Немат Сиддиқовнинг қишлоқдоши бўлган 5 тадбиркор (хатда уларнинг исми-шарифларидан ташқари, адреслари ҳам кўрсатилган) Интернетда ўзлари ҳақида тарқатилаётган нарсалар ҳақида гаплашиш учун унинг уйига келишибди. Немат Сиддиқовнинг Қодир ва Содир исмли ўғиллари, хотини ва келинлари пичоқ, болта, кетмон, таёқлар билан келганларга ҳужум қилишибди. Келганлар қочишибди, аммо ҳужумчилар йиқилиб тушган Боҳодир Фозиловга ҳамла қилишган, унинг бўйин қисмига пичоқ билан чуқур уриб, ҳушидан кетказишган, таёқлар билан аёвсиз калтаклашган. Сўнгра Боҳодир Фозиловни арқон билан узум токига боғлаб, унга қўшимча пичоқ ва таёқ билан тан жароҳати етказишган. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари Фозиловни арқондан бўшатиб, туман марказий шифохонасига ётқизишган. Ҳужумчиларга қарши ЖКнинг 104 моддаси бўйича иш қўзғотилган.
Немат Сиддиқовнинг уйига келган 5 тадбикор ҳам ўзини авлиёдек тутганлигига ишониш қийин, аммо ҳуқуқ ҳимоячисининг уйи муносабатлар аниқланадиган жойга айлангани, бу ерда бир одамнинг пичоқланиши, кейин боғлаб қўйилиши, агар бу гаплар рост бўлса, одамни ўйлантириб қўяди.
Кўриб турибсизки, бу ерда шунчалик кўп фактлар келтирилганки, уларнинг орқасида ҳақиқий воқеалар борга ўхшайди. Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячилари бу воқеа билан жиддий шуғулланишлари ва унга баҳо беришлари керак.