09 February 2013
14:52 -
Путин Назарбоев билан кўришди: Мақсад Евросиё Иқтисодий Иттифоқи яратиш
Кеча Қозоғистон ва Россия президентлари Нурсултон Назарбой ва Владимир Путин Кремлда учрашдилар. Расмий хабарларга кўра, улар икки тарафлама муносабатларга оид масалаларни муҳокама қилишган. Аммо, кун тартибидаги асосий масала Евросиё Иқтисодий Иттифоқини яратиш бўлган.
Маълумки, Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари 2011 йил 18 ноябрда Москвада бу Иттифоқни 2015 йилда яратиш учун керак бўладиган ҳужжатларни имзолашганди. Евросиё Иқтисодий Иттифоқи - умумий пул бирлиги, умумий чегара ва умумий банк системасига эга бўлган ЕИга ўхшаш супер давлат бўлади. Иттифоқ ичида меҳнат ва миграцияга оид қонунлар бир-бирига мослаштирилади.
Демак, Ўзбекистон истаса ҳам яқин орада бундай Иттифоққа аъзо бўлолмайди. Шу билан Марказий Осиё Иттифоқи яратиш каби ғоядан бутунлай умид узиш ёки Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг парчаланишини кутишга тўғри келади.
Собиқ СССР ҳудудларида шундай оламшумул лойиҳалар устида иш олиб борилар экан, Ислом Карим яккамохов-тамошабин бўлиб қолиши - Ўзбекистоннинг келажаги учун катта муаммолар яратади. Ўзбек миллатининг ош ейишдан бошқа нарса билан иши йўқлиги, “Бирлик” Партиясидан бошқа биронта сиёсий куч миллат ва ватан миқёсидаги муаммолар устида ўйламаётгани эса, Ўзбекистоннинг давлат сифатидаги келажаги учун таҳликалидир.