09 February 2013
01:49 - БМТ Ўзбекистонга янги доимий вакил юборди
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Стефен Приснер Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди ва ташкилот Бош котиби Пан Ки Муннинг мактубини топширди. Хабарларга кўра, дипломатлар учрашуви чоғида БМТ ва Ўзбекистон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилган.

БМТнинг Ўзбекистондаги аввалги мувофиқлаштирувчиси Анита Ниродининг миссияси ўтган йил августида тугаганди.