04 February 2013
20:44 - “Ҳаракат” хатқутисидан: АлХоразмий, Беруний, Улугбеклар яратган фанлар Ўзбекистонда йўқ қилинмоқда, навбат Ўзбекистоннинг ўзигами?
Абдураҳим Пўлатов ишлаган Уз.ФАнинг “Кибернетика” институтини йук килиш 2 та этап оркали амалга оширилди. Биринчи этапда “Кибернетика” ни кескин кискартириб, кичик холга келтириб “математика” институтига кушиб юборишди. Кейин 1-2 йил утгандан кейин 2-чи этапда “математика” институтини Уз.ФАдан чикариб, яна бошкатдан 2 га булиб, математика кисмини ТашГУ (хозирги УМУ)га, татбикий кисмини ТАТУ (связь инст.)га кушиб юборди. Орада “математика” институти хам емаган сомсага пул тулаб кетди. Балки “математика” институти “Бирлик”нинг бошка асосчиси булган Шухрат Исматуллаев учун жертва булдимикан?!

Унда навбат нимада? А.Пулатов ва Ш.Исматуллаевларнинг она шахри Тошкентдами? ИК Тошкентни хам йук киладими? Тошкентдан кейин навбат уларнинг ватани Узбекистондами?

Улугбек Асад

P.C. Шундай килиб, АлХоразмий, Беруний, Улугбек, в.х.к. ларнинг математикаси булган илм-фан Узбекистон Фанлар Академиясида йук!

“Ҳаракат” хатқутисидан: Бу хат Тошкентдан келди. Уни, кўринишидан, Кибернетика Институтининг йўқ қилиниш жараёнини билган одам ёзган. Ўзбеклар қанчалар қўрқув ичида яшаётганини биламиз, демак, шундай хат ёзишнинг ўзи ҳам жасорат белгисидир. Шошилинч билан ёзилганлиги кўриниб турган хатдаги хатоларга кўз юмиш лозим.