04 February 2013
13:20 -
Руслар “Бошқарув системалари” номли давлат корпорацияси туздилар, Ислом Карим бундай корпорациянинг Ўзбекистондаги пойдеворини Абдураҳим Пўлат туфайли йўқ қилган
Русларнинг “Ведомсти” нашри “Бошқарув системалари” номли давлат корпорацияси яратилгани, унга раҳбарлик қилиш миллардер Алексей Ананьевга топширилганини эълон қилди.
Хабарда айтилишича, “Бошқарув системалари” номли давлат корпорацияси - давлатнинг бошқарув системаларини автоматлаштириш ва информациялаштириш билан, соддарақ қилиб айтсак, компютерлаштириш ва интернатлаштириш билан шуғулланади. Бу – бугуннинг энг долзарб масаласи эканлигини ҳамма билади.
Ҳали замонавий компютерларга ҳам эга бўлмаган собиқ СССРнинг олимлари келажакада бундай ишлар ўта муҳимлигини ўз вақтида англаб етиб, бу масалалар билан шуғулланадиган илмий муассасалар яратишга бошлашган эди. Шундай муассасалардан бири - Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида яратилган, катталиги билан бутун СССРда ҳам камадан-кам учрайдиган “Кибернетика” Илмий-ишлаб чиқариш Маркази бўлган.
Бугун бу Марказ Ўзбекистонда информатизация соҳасида инқилобий ишлар қиладиган муассасага айланиши шубҳасиз эди. Аммо, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим “Бирлик”нинг асосчиси Абдураҳим Пўлат ишлаган жойнинг номини ҳам йўқ қилиш мақсадида бу Марказни бекитиб ташлади. Унинг баъзибир қолдиқларигина Математика институтига ўтказиб юборилди. Бу нарса – Ислом Каримнинг ўзбек халқи олдида қилган жиноятларидан биридар.
- Ҳеч шубҳа йўқки, буюк Ал-Ҳоразмий ворисларининг даргоҳи бўлган “Кибернетика” Маркази ахир бир кун унинг асосчиси, афсонавий Ўзбек миллатчиси, академик Восил Қобулнинг номи билан тикланади, - дейди Абдураҳим Пўлат. – Бирон сабаб билан ўзим бажара олмасам, бу менинг Ўзбек миллатига васиятларимдан бири бўлиб қолади.