02 February 2013
07:22 -
Нью-Йорк фондлар бозори 2007 йил даражасига чиқди, ўзбеклар вақтдан фойдаланинг
Кеча Dow Jones индекси 149 поғана юксалди ва 2007 йилдан бери биринчи марта 14 минглик маррадан ошди, энди у 14010 га тенг. Одатда Dow Jones 13-14 минг ўртасида бўларди, 14 мингдан ортиш камдан кам бўладиган воқеа. Бундан ташқари ҳам яна бир рекорд урилди. Январь ойидаги ўсиш 5 фоиз бўлибди, бу 1997 йилдан бери биринчи марта бундай ойлик юксалиш экан.
Фондлар бозорининг юксалишидан руҳланган америкалик инвесторлар бир ҳафтада мамлакат иқтисодига $12,7 пул ётқизишибди. Бу ҳам 1996 йилдан кейинги рекордлиги айтилмоқда.
Буларнинг ҳаммаси АҚШ молиявий кризисдан чиққанининг кўрсатгичларидир. Аввалги фикрларимизни қайтарамиз: Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта компаниялар акцияларининг ўртача баҳосини ўзида акс эттиради. Dow Jones индекси ўзининг юқори позициясига чиқдими, демак, акцияларнинг нархи юксак нуқтада барқарорлашди. Бундай буён одамлар учун пулларни банкда эмас, акцияларда ушлаш фойдалидир.
Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш, Ўзбекистонга пул юбориш ва бўш вақтини Youtube.com каби сайтларнинг кўнгилочар саҳифаларида ўтказавермасдан, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Кўриб турибсизлар, “Ҳаракат”нинг эксперт ва мухбирлари Ўзбекистонда халқдан бекитиб келинаётган рақамларни ҳам топиб, Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни қашшоқлик даражасига тушириб бўлганини фактлар билан исботладилар. Бизнинг сайтимизни ўқиб боринг, яқинда пулларингизга қайси воситачи молиявий компаниялар орқали акциялар сотиб олиш яхшилиги ҳақида маслаҳатлар ҳам эълон қилишга бошлаймиз.
Ўзбекистонни бошқараётганларга умид йўқ. Аҳволни миллатнинг ёрдами билан ўзимиз тузатишимиз керак.