01 February 2013
13:47 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Янги туғилган чақалоқ ҳам яшаш учун курашади, ўзбекларчи?
Ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрнини қуйидаги жиҳатлари асосида эгаллайди: фикрлаш, фикрини оммага етказиб бериш, савол бериш, жавоб бериш, шароитга баҳо бериш, дунё қараш ва бошқалар. Инсоннинг жамиятдаги ўрни нафақат шу инсон учун, балки унга боғлиқ бўлган инсонлар учун ҳам жуда муҳимдир. Сиз ўйламанг, инсон жамиятда ўз ўрнини эгаллаш учун бирон бир раҳбарлик лавозимида бўлиш керак деб. Аксинча, ҳар бир одам қаерда ишламасин, хоҳ қоровул бўлсин, хоҳ вазир, унинг инсоний жиҳатлари ўз касбига тўғри келади.
Ҳозирда кўп учратиш мумкин, билагида кучи бор, тоғни урса талқон қиладиган йигитлар ҳеч қаерда ишламай уйда ўтирибди.
Савол туғилади: Шундай инсонларнинг жамиятдаги ўрни қандай?
Жавоб: Оила ҳам бир кичик жамият, демак, у ўз оиласида ўрнини топган бўлса керак.
Лекин юқорида айтилган инсоний жиҳатлар бунақаларда умуман йўқ. Бунақанги инсонлар жамият у ёқда турсин, ўз оиласига ҳам бирон бир фойда келтира олмайди.
Ҳурматли "Ҳаракат" ўқувчилари, сизга савол: Сизда юқорида айтилган инсоний жиҳатлар борми? Ўйлаб кўринг. Сиз Ўзбекистон келажаги учун нималар қилдингиз? Сиз Ўзбекистоннинг ҳозирги сиёсий ҳолатини кўра оласизми? Ўзбек халқини ҳозирги шароитига тўғри баҳо бера оласизми? Ўзбек миллатини дунё миқёсида ўзини миллийлигини йўқотиб бораётганини ҳис қила оласизми?
Инсон туғилибдики, яшаш учун курашади. Оддий янги туғилган чақалоқни олинг. Агар у йиғламаса, онаси уни эмизмайди. Қорни очдики йиғлайди. Бу чақалоқнинг яшаш учун кураши. У ўзининг йиғиси билан қорни очганини онасига билдиради. Сиз капкатта одамсиз, чақалоқ эмассиз. Сизда юқорида айтилган инсоний жихатларнинг ҳаммаси мавжуд эмасми? Шундай экан курашинг. Ўзбекистон келажаги учун, демократия учун, курашинг.
Шу сайтда ўқиб қолдим, Facebook сайти орқали билдирилган эътирозларни. Кўриниб турибдики, булар президент Ислом Карим ёки уни қизи Гулноранинг соябони остида ишлаётганлардир.
Муҳаммад Мадраҳимов, Ойбек Абдуҳамидов, Муҳитдин Ибрагимовлар сизларга уят, уят, уят. Ўзбекистонни ҳозирги шароитини кўра била туриб, ёзган фикрларингизга қаранг. Одам бундай нарсалар ёзиш учун мутлақо кўр бўлиши керак. Менимча, сизлар Ислом К. ёки Гулнора К - дан бирон бир лавозим эгаси бўлишингиз учун, ёки 8-синфни битириб бўлган бўлсангиз бирон бир майдонда АНЖИРЗОР яратмоқчидирсиз, ёки қандайдир садақа эвазига ёзгандирсиз мақолангизни.
Тарихда ўтган алломаларнинг гапи бор - "Гапиришдан аввал эшитишни ўргангин" деган. Бу ҳаммага тегишли, хатога йўл қўймайлик.
Мен "Бирлик" партияси аъзосиман, бу билан фахрланаман. Сиз хам партия сафларига қўшилинг. Партия аъзолари худди занжир реакцияси каби кўпайиши керак. Ишонаман шундай бўлади. Сизда юқорида айтилган инсоний жиҳатлар бўлса эшитинг, гапиринг ва ҳаракат қилинг.
"Бирлик" партияси Ўзбекистонда демократия қуради, мен бунга ишонаман. Албатта, бу катта куч талаб қилади. Аминманки, бунинг учун куч ҳам пул ҳам топилади.
Ҳурматли "Ҳаракат" ўқувчилари сизларга мурожаат қиламан, "Бирлик" партияси бошлаган ишга қўшилинг. Кўриб турибсизку, фақат шу партия ватаннинг бугунги аҳволини тўғри баҳолаб бермоқда. Ҳатто Марказий Осиёда бутунлай обрўсини йўқотиб бўлган мамлакатимиз учун бу вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатмоқда. Келинг, Ўзбекистоннинг келажаги, равнақи, осойишталиги, фаровонлиги, тинч тотувлиги учун биргалашиб қўлимиздан келганини қилайлик.
Бодом гуллар эрта баҳор
Бу табиатнинг иши,
Қор ёғсада бўлар ғолиб
Бу бодомнинг иши.
Ҳа, дўстлар, "Бирлик" партияси оғир кунларни бошидан кечирган ва кечириб келмоқда, лекин у якунда ғолибдир.
Жамшид Хон