31 January 2013
14:14 - Ўзбекистон телерадиокомпанияси сайти ҳакерлар ҳужумига учрадими?
www.mtrk.uz деб номланувчи интернет порталига ҳужумни CLONE-SECURITY ҳакерлар гуруҳи ўз зиммасига олди, деб хабар қилди “Озодлик” радиоси. Мақсад Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг халққа ёлғон ахборот тарқатаётганига нисбатан протест эмиш. Ўзларини CLONE-SECURITY деб атаётган ҳакерлар гуруҳ вакилининг радиога билдиришича, сайтга улар “Антилағмон” сиёсий акцияси номи остида жорий ҳафтада иккинчи марта ҳужум уюштирибди.

Илк ҳужум 27 январ куни соат 23:00 ларда уюштирилган. Улар аввал Ўзбекистон ҳукуматининг аëлларни стерилизация қилиш сиëсатига норозилик ўлароқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг порталини ҳам бузишган эди.

Хуллас, шундай хабар тарқатилибди. “Озодлик” радиосидагиларни билмадик-ку, лекин ҳакерларнинг ўзи бу иш жиноят эканлигини билишади. Шундай экан, уларнинг вакили бу радио билан алоқага чиққанига ишониш учун одам аҳмоқ бўлиши керак. Худди радионинг ходимлари каби.