29 January 2013
04:08 -
Фарғонада товуқ “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, "Яшасин Ислом Карим" ёзувли тухумлар қўйди

Уламолар тухумларга ҳақиқатан арабча ёзилгани ва уларда “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” ёзувлари борлигини тасдиқлашган. Ҳозирда тухумлар сони 12 та. Улардаги ёзувлар бир-бирига ўхшамайди. 8 та тухумдаги ёзув бўртган ҳолда ва аниқ кўриниб турибди.
Бу ғайри табиий мўъжиза маҳаллий давлат ҳокимяти органларини ортиқча қизиқтираётгани йўқ, дейди мухбиримиз. Ишқилиб, товуқни миршаблар ваҳҳобийликда айблаб ҳибсга олишмаса бўлгани...
Ҳибсдан қутилишниннг ягона йўли – тухумларнинг орқа тарафини ҳам кўрсатишдир. Орқа тарафда эса, “Яшасин Ислом Карим!” сўзлари бор. Аммо, даракчиларнинг бундай қилишга ақли етмайди.