28 January 2013
22:44 -
АҚШ Давлат Департаменти мулозими “Эзгулик” офисига келди
Бугун АҚШ Давлат Департаментининг Инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича Жанубий ва Марказий Осиё бўлими директори Жим Бигус ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2-котиби Эрик Ҳоллингс Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги офисига келди. Меҳмонларни қаршилаган жамият вакиллари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов АҚШ Давлат Департаменти мулозимига мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият, инсон ҳуқуқлари ҳолати ва бошқа масалалар бўйича гапириб берди.
“Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти шубҳасиз сиёсат билан боғлиқ бўлиб, бу ҳол мамлакатга реал мухолиф сиёсий кучлар келмагунича, сиёсий ислоҳтлар ўтказилмагунича яхшиланмайди. Биз узоқ йиллик тажрибамиздан шунга аминмиз” деди Васила Иноятова.
Музокараларда сиёсий ва диний ҳуқуқлар, болалар меҳнати, қийноқлар, сўз эркинлиги, коррупция масалларида ўзаро фикр алмашилди.
Маълум бўлишича, АҚШ Давлат Департаментининг Инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича Жанубий ва Марказий Осиё бўлими директори Жим Бигус 3 кунлик сафари мобайнида расмийлардан ташқари Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш Алянси, Бирдамлик ҳаракати, Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг Ташаббус гуруҳ вакиллари билан ҳам учрашган.