26 January 2013
03:03 -
Иқтисоди чўкаётган Ўзбекистонда яхши янгилик ҳам бор: Нафиса Мўминова халқаро гроссмейстер бўлди
22 ёшли шахматчимиз Нафиса Мўминова ўзбек қизлари ўртасида биринчи бўлиб халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлгани ЎзА томонидан хабар қилинди.
Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети қанча эканлигини ҳам тилга олмайдиган бу агентлик Нафиса Мўминова ҳақида тафсилотли хабар берган. Айтилишича, “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳар жиҳатдан соғлом, интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда.”
Фарғоналик Нафиса тўрт ёшлигидан спортга меҳр қўйиб, шахмат ўйнашни қунт билан ўрганиб, 2002 йилда ўз тенгқурлари ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2007 йилда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган биринчи спортчи бўлган.
У 2008 йилда 18 ёшгача қизлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медалига сазовор бўлди, 2010 йилда йигирма ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан жой олди, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтган ёзги Осиё ўйинларининг жамоавий беллашувларида терма жамоамиздаги дугоналари – Ольга Собирова, Юлдуз Ҳамроқулова, Нодира Нодиржонова билан бирга кумуш медални қўлга киритди. 2011 йили I Марказий Осиё кубоги ва 2012 йил Тошкентда ўтказилган “Тошкент опен” халқаро шахмат турнирида ғолиб бўлди.
Шу кунларда Халқаро шахмат федерацияси ўзбек қизига халқаро гроссмейстер унвони берилганини эълон қилди. Нафиса табриклаймиз.
Айни замонда, айтиш керакки, шу Президентимиз Ислом Каримга худо ақл бериб, у фақат спорт ишларига эмас, иқтисодимизга ҳам раҳнамолик қилса эди, Ўзбекистон қашшоқликда Африканинг энг қолоқ давлатлари қаторига тушмаган, фақат Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилаётган ватандошларимиз ҳисобига яшайдиган давлатга айланмаган бўларди. Аммо, минг афсуски, худо ақл бермаяпти.