25 January 2013
00:43 - АҚШга борадиганлар сил хасталиги бўйича текширувдан ўтиши лозим
Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги хабар қилди. Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб иммиграцион визага мурожаат этувчи барча иммигрант ва қочоқлар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Бу мамлакатнинг Соғлиқни Сақлаш ва Одамларга Маиший Хизмат кўрсатиш Департаменти (HHS), Касалликларни Назорат қилиш Марказларининг (CDC) Низоми АҚШга келаётган барча иммигрант ҳамда қочоқлардан сил касаллигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтишларини талаб этади.

Касалликларни Назорат қилиш Марказларининг Глобал Миграция ва Карантин Бўлинмаси (DGMQ) сил касаллигини аниқлаш бўйича Техник Йўриқнома деб номланувчи шифокорлар учун махсус инструкция, шунингдек, иммигрант ва қочоқларни даволаш бўйича йўриқномаларини ишлаб чиқади.