24 January 2013
15:38 - Юсуф Жума: Беш карра беш йигирма беш (Ёхуд Мунофиқлар чилласига кирган мунофиқларнинг Бош Прокурорининг ва мустабиднинг адвокатининг Терророна туҳматларига жавоб) - 1-қисм

Одамий бўлса вафо андин йироқ,
Ит вафо боғида андин яхшироқ!
Бир бўлу, бир кўр, бир де, бир тила
Майл қилма бунда иккилик била
(Алишер Навоий)

Бир Худодан ўзгаси барча ғалатдир, Машрабо!
(Машраб)

Мен оқил эмасман, инсонман, ғўра.
Не саволинг бўлса Қуръондан сўра.

Мендан сўрамагин ким оқ, ким қора
Фақат Қуръон билар, Қуръондан сўра!

Ўзим ҳам ўзимдан ҳазар қилади.
Нодонман, оқилдир Қуръон билади.

Адашар кимнингки устози инсон
Адашмас кимнингки устози Қуръон.

Адашмагин, болам, кўзингга қара.
Қалбинг Қуръон бўлсин Қуръондан сўра.
(Юсуф Жума)


-- Навбат тўқсон тўққиз одамни ўлдирган, тўқсон тўққиз марта тўқсон еттинчи модда билан судланган, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган, юзинчи одамни ўлдиришга ҳозирланаётган умрбодлик қамоқхонасига номзод, Жаслиқ Жиннихонасида хизмат кўрсатган қотил ҳофиз Суръат Саидович Саидовга! - деб эълон этаман. Суръат ака қўшиқ куйлаб, грузинларнинг рақсига монанд рақсга тушади. “Қўшиқ” тексти:


Беш карра беш йигирма беш!
Беш карра беш йигирма беш!
Беш карра беш йигирма беш…

Қўшиқ беш карра бешнинг бесаноқ карра такроридан иборат. Суръат қўшиқ куйлаб рақсга тушади, айримлар унга қўшилади. Ҳамма хурсанд, мен қарсак чаламан. Одамлар бир зумга бўлса ҳам қайғу ғамни унутади.

Бу концерт Жаслиқ зиндонида бўлаяпти.

-- Навбат қотил ҳофиз Суръатнинг шогирди Қайратга…

Қайрат қўшиқда ҳам, рақсда ҳам Суръат акадай қойил қилади.

“Қошиқ” карантинда лаҳмачиларнинг бошлиқлар билан суҳбатга кетаётган маҳкумга “маслаҳат”лари боис туғилган.

-- СНБга кетаяпсанми, Дилшод акагами?! Нима дейишни биласан-а, карантинда аҳвол беш де! Беш карра беш йигирма беш! Бошқа гап бўлмасин, қайтиб келасан. Тушундинг-а?! Беш карра беш йигирма беш!
Гўё карантиндаги аҳволни МХХ билмагандай. Аслида қийноқларни МХХ буюради. Алқисса бутун зона беш карра бешни куйлай бошлади.
-- "Жаслиқ жиннихона! Бутун Ўзбекистон жиннихона! Жинни халқни ҳам ўзиникидек жинни қилди!", деб такрорлардим. Бошлиқлар очиқ ошкор кулаётганимга тоқат қила олмадилар. Ҳофизу раққосларни бирма бир чақириб овозини ўчиришди.

“Юсуф Жума зонани бўтқага айлантирди. Ҳар куни бир нарса ўйлаб топади. Энди буни топдими, ” дебди МХХ бошлиғи Адҳам Комолов. Мени Дробга - доимий изоляторга ташлашди. То Жаслиқдан олиб чиқишган кунгача дробда бўлдим. Дроб 71-72 камералар. Дроб остида ошхона печкалари ёнади. Овқат, нон пишади. Биёбот ўртасидаги Жаслиқда ёзда ҳаво иссиқлиги элликдан градусдан ошади. Тағин камера остида печкалар ёнаяпти. Камерада ҳаво етишмайди, деразалар очилмайди, сув йўқ.

---Жаслиқ - бухенвалд. Дроб бухенвалднинг ўлим печкаси. Фақат битта фарқ бор, бухенвалд печкасида бир зумда ёниб қутулганлар, дробда йиллар давомида ёниб, қоврулиб, азоблаб ўлдирасизлар, -- дердим Жаслиқ тўраларига.

Ушбу мақола “Жаслиқ” қамоқхонаси ҳақида эмас, Ўзбекистон деб аталган Жаслиқ жиннихонаси ҳақида. Хоин, даюс Каримов президент эмас, Ўзбекистон деган зиндонда зиндонбоши. У йигирма беш йилдан буён беш карра бешни куйлаяпти.

Биз муқаддас юртда яшаяпмиз!
Биздан бахтли йўқ, бўлмайди ҳам!
Биздек оқил, биздек зўр йўқ, бўлмайди ҳам!
Хуллас ҳамма ишимиз беш!
Беш карра беш йигирма беш!

Мен унинг ўн томлик асрларини конспект қилиб чиқдим.

1 том:
Билганимни едим, билганимни ейман!
Ўзбекистон келажаги буюк давлат!

2 том:
Билганимни едим, билганимни ейман!
Ўзбекистон келажаги буюк давлат…

Алқисса барчаси бир хил. Беш карра беш йигирма беш!

Халқнинг виждони бўлган зиёлилар нима қилаяптилар?! Куйлаяптилар: Халқ буюк, халқ ўлмас, Ватан абадий, Ватан Жаннат! Миллат Жаннатий. Хуллас беш карра беш!

Аслида Ватан ҳам, миллат ҳам ўлди, юртбоши юртни сотди. Халқ китоб ўқимайди, телевизор кўради. Телевизорда учта асосий тема бор. Президент, уч тўртта таъмир этилган мозор, ўзбек сериаллари.
Ўзбек сериаллари -- киноларининг бари бир хил. Мавзуси олди қочди. Шулардан бири хоин Аҳмад Аъзамнинг “Уйланмаган совчилар”и.

Аҳмад Аъзамнинг башарасига монанд бесақолбашара, жоҳил актёрчалар -- совчилар Дамасда у ёқдан бу ёққа бориб келаверадилар. Бачкана гап сўзлар, бир оғиз фикр йўқ. Таҳлил этишга арзимайди, хуллас, беш карра беш.

Олти ой биринчи каналда кўрсатилса, олти ой иккинчи телеканалда қайта кўрсатилади. Мен ўзбек сериалларинин бирлаштириб минг бир сериядан иборат сериал ёздим. Серил номи “Плоловхонтўра”. Барча сериалларда кўрсатилгандай ҳар бир серия бошида Тошкент, Мустақиллик майдони, бир оёқда турган шўрлик оққушлар кўрсатилади. Сўнгра сериалнинг шиддатли воқеалар қисми бошланади.

1-қисм: Гурунч танлаш, сотиб олиш
2-қисм: Сабзи танлаш, сотиб олиш
3-қисм: Мой танлаш, сотиб олиш
4-қисм: пиёз танлаш, сотиб олиш

Хуллас ошга керакли маҳсулотларни сотиб олгунча юз сериал ўтади. Сўнгра гурунчни тозалаш, сабзини тозалаш, қозонни тозалаш…

Алқисса палов пишиб битгунча минг бир серия бўлади. Албатта палов пишгунча Тошкент манзаралари, юртбошининг мўжизалари бўлмиш уч тўртта товуқ катаклар ҳам кўрсатилади. Палов тайёрлаш вақтида қайнона келинларнинг ғиди бидиси ва бесақол қиёфали куёвнинг сохта жилмайишлари ҳам бор. Хуллас беш карра беш!

Бундай сериалларни кўраётган, Тоҳир Маликнинг Шайтанатини ўқиётган бечора халқ нима қилаяпти. Ўн йиллар бурун “Халқ ўлсин, халқсиз қолай” деган шеър ёзганман.

Миллат эмас бу миллат
Қулу ғарга айланди.
Энди тиклаб бўлмайди
Тубсиз жарга айланди.
Мараз, чиркин ҳолига
Мен қандоқ назар солай?!
Бундан ўлгани яхши
Халқ ўлсин, халқсиз қолай!
Номардга тахтни бериб
Мардларини хўрлатди.
Ёв юртини гуллатиб
Туркистонни шўрлатди.
Дунёнинг чўрисидир
Мен қандоқ нафас олай?!
Бундан ўлгани яхши
Халқ ўлсин, халқсиз қолай!
Менинг шеъримни ўқиб
Инқилоб қилармиди?!
Беҳбудийни билмаган
Юсуфни билармиди?!
Мозорининг устида
Кўксимга ханжар солай!
Темур эли қул. Ёраб,
Халқ ўлсин халқсиз қолай!

Кўпчилик халқпарвар мендан хафа бўлдилар. “Она халқимизни ерга урибсан! ” Бугун бу она халқ дунёга шарманда. Дунёнинг ғару бесақоли. АҚШда, ўғлим ўқиётган университетда Орол ҳақида дарс бўлибди. Қаранг, оламнинг улкан фожеалари қаторида Орол денгизининг қуригани АҚШда дарсликка киритилган. Ўзимизнинг дарсликлардачи?!

Беш карра беш! Ҳаммаси беш ҳурматли доҳиймиз, юртбошимиз туфайли. Орол ҳақида дарс ўтган ўқитувчи дебди: Эҳтимол Ўзбекистон келажакда яхши давлатга айланар, аммо ўзбеклар бугун бутун дунёда ғару бесақол тавқи лаънатга қолдилар. Халқ бу тамғадан қандоқ қутулади?!

Ҳой, халқпарварлар, жавоб беринглар! Халқпарварлардан садо чиқмайди. Беш карра бешни куйлаб рақсга тушмоқдалар. Она халқ юртбошининг ўрнига Гугушанинг келишига тайёр. Юртбоши ўрнига ғарбоши. Ғар халққа шу муносиб.

Дунё нима қилаяпти?!
Нима қилаяпти инсоният?!
Мустабид ва қизига, қотил ва террорчи ҳукмдорга ва унинг ғар ва порахўр, талончи қизига тиз чўкиб ўтирибди.
Табриклар, олқишлар, мукофотлар ёғдиришмоқда.
Европа, БМТ бари беш карра бешни куйламоқда.
БМТда Гулнора Каримова эъзозланган экан, БМТнинг нимаси ортиқ ўзбеклардан?!
Европа қонунлари мустабид қизига сукут сақлаётган экан, бу беш карра беш эмасми?!

Қаранг, дунёнинг энг баланд лавозимига икки номзод қўйилса, бири бесақолбозликни ёқласа, бири қарши бўлса, дунё бесақолбозликнинг ҳимоячисини ёқлаб овоз берса, дину диёнат дегани қолиб кетса, дунё буни байрам қилса, бу беш карра беш эмасми?!
Тангри Лут қавмини йўқ қилиб ташлади, нега?!
Бесақолбоз эдилар.

Бугун инсоният лут қавмига айланиб бормаяптими?! Айримлар буни инсон ҳуқуқлари дейдилар. Худо маън этган ноинсоний нафсни ҳимоя этиш инсон ҳуқуқларига кирмайди.

Ёвузлик, бесақолбозлик, нашавандлик ноинсонийликдир. Айримлар бу касаллик дейдилар. Ёвуз Каримовлар ҳам балки шу боисдан қўлланаётгандир.

Ёвузлик ҳам касаллик, Касал Каримов ва касал қизларини ҳимоя қилиш ҳам инсон ҳуқуқлари деб бағрларига босаётгандирлар?!

Йўқ, йўқ, барчага аёнки, ҳар бир ноинсоний ҳаракатдан мақсад нафсдир, манфаатдир! Бу ноинсонийлик ҳатто демократлар томонидан содир этилса ҳам демократиянинг ғалабаси эмас, фожеасидир!

Нега инсоният ва дунё ҳақида жонсўзман?! Инсоният битта вужуддай, битта организмдир. Бир аъзоси оғриса, бутун вужуд диққатини оғриган аъзога қаратади. Тузатишга чора истайди. Барча аъзолар касал бўлсачи, энг оғриқ аъзо седан чиқади. Ҳар бир аъзо ўз дарди билан бўлади ва бундай организм кўпинча ҳалок бўлади. Дунёнинг энг касал аъзоси Ўзбекистон чириб адо бўлмоқда. Дунё ёрдам бермаса ҳалок бўлади. Бу аъзони чиритаётган маразни -- диктатурани жарроҳлик йўли билан олиб ташламаса ҳалокати аён.

Бироқ дунё шу маразни бағрига босмоқда. Қани Европа қонун идоралари аниқлаган Гулнора Каримова жиноятлари, Каримов ва МХХсининг жиноятлари! Бари жим! Дунё Каримов сўраётган вилоятлардай жим!

Қис деса бари қисиб ўтираверади. Тағин беш карра бешни куйлайди. Демократия, инсон ҳуқуқлари, бари беш карра беш!

Бир пайтлар улуғ инсон Мамадали Маҳмудов “Мени қамасалар бутун Турк дунёси оёққа туради, ”деган эди. Қани Турк дунёси?! Оёғи бўлса оёққа турадида!
Қани мусулмон дунёси?!

Жаҳолат ва разолат ботқоғида. На Қуръонни, на ҳадисни уқади. Каримовга ҳамду сано ўқийди. Оти ислом, зоти ислом, хуллас, беш карра беш.

Ҳайвонлар савдоси билан шуғулланадиган дўконда сичқонларга айланадиган доира қўйишган. Сичқон доира ичига кириб олиб айланаверади, айланаверади. Борадиган жойи шу доира. Инсоният ҳам доира бўйлаб айланаётган сичқонга ўхшайди. Манфаат доираси ичида, беш карра беш ичида айланаяпти. Неча минг йиллардан буён шу, беш карра олти ҳам борку деб ҳеч ким айтолмайди. Беш карра бешдан бошқача куйлайдиганларни хушламайдилар.

Тангри Мусо алайҳисаломга буюрди: “Қавмингни олиб муқаддас шаҳарга бор! ” Мусо қавмига муқаддас каломни етказди. Қавм деди: “Тангринг билан ўзинг боравер! Бизни Фиръавн ўлдиради! ” Оллоҳ Мусо қавмини адаштириб қўйди. Қавм фалон жойга борамиз деб йиллаб юрса ҳам саҳрода адашиб кетган жойига қайтиб келарди. Доира ичида айланаётган сичқонлардай айланаверардилар. Токи Мусога эргашмаган авлод қирилиб битмагунча шундай бўлаверди. Наҳотки, бизнинг халқимиз бошида ҳам шу қисмат бўлса?!

Мен уч ярим йилдан кўпроқ қамоқдан қайтиб мухолифат сайтларига кўз югуртирдим. Қайтиб уларга назар солмадим. Битта “Ҳаракат”ни ҳисобга олмаганда, бари беш карра беш, фисқу фасод.

Абдураҳим Пўлат фақат хабарлар беради, бошқаларга ўхшаб роман, шеър, қиссаларни дабдали номларда эълон қилмайди. Лекин ҳар бир хабарида муҳим бир фикр айтади. Халқни адашганликдан огоҳлантириб, нима қилмоқ кераклиги ҳақида сўз айтади. Афсуски, бизнинг шоиру ёзувчиларимиз романлар, шеърлар ёзишади, фикр йўқ. Беш карра беш йигирма беш!

Инсон мард бўлиши керак, қолаверса озми кўпми мусулмонлик даъвосидамиз. Мустабид Каримовнинг бир ажойиб фазилати бор, роман ёзмайди, шеър ёзмайди. Бечора мухолифатчиларнинг бари шоиру ёзувчи, барида биттадан сайт, аммо битта фикр йўқ.

Романига қаранг: Студентлар шаҳарчаси бомба! Гугурт чақсанг портлаб кетади. Гўё Каримов шундай деган эмиш. Бомба гугуртни юз йил чақсанг ҳам портламайди. Каримов тентак экан, сен ҳам тентакмисан, нима қиласан бу ахмоқона гапни сарлавҳа қилиб.

Битта шоир ёзибди, “Каримов зулми туфайли бир киприк тўкилди қобоғимдан”.
Шунчалик ҳам бачканалик бўладими?!

Бесақол қавмнинг сўзи ҳам, дунё қараши ҳам бесақолга айланиб қоларкан. Халқ бузилса бузилган аёлга ўхшаркан, тузатиш мушкул.

Пешаси фисқу фасод:
-- Соличилар Дадахон Ҳасанни яккалаб қўйдилар, -- деди бири яқинда.

Нодон Дадахон Ҳасан яккалаб бўладими, шундай зотлар бўладики, уларни яккалаб бўлмайди. Ҳатто халқнинг ўттиз миллион яккалайман деса ҳам яккалаб бўлмайди. Подшо яккалай олмадику!

Унинг қўшиқларини яширин йўл билан бир қўй баҳосига сотиб олиб, эшитиб, элга эшиттириб, Бухоролик дамасчилар қамоқларда ўтирибди. Уни яккалаймиз деганлар ном нишонсиз йўқолади, лекин Дадхон Ҳасан эл дилида яшайверади. Яқинда билиб қолдим, эмишки мен қамоқдан чиққанимдан буён Гулчеҳра Нуруллаевага қарши ёзаётган эмишман. Шунча душманим турганда онамдай бошимни силаган зотга йиллаб ёзарканманми?!

Сувратимни кўриб йиғлабсиз, опа,
Қамоқларда қолди тан деган қоям.
Сиздан бошқа хуррам, фақат сиз хафа,
Зиндонлардан чиқди руҳим ва соям.
Менинг ўладиган жойим қолмади,
Жонимдан жисмимни шилиб олдилар.
Қисмат не кунларни бошга солмади,
Таним талқонлари ортда қолдилар.
Ўлмас бўлиб чиқдим, ўкинманг зинҳор
Гарчи Сизга аён укангиз ҳоли.
Ватансиз сургунда юрибман абгор,
Қудуққа ташланган Юсуф мисоли.
Қўмсайман юртимнинг сўлғин дийдорин
Қавми хоин бўлса, тупроқда не айб.
Наинки гулини соғиндим хорин,
Ойда не айби бор, қора бўлса шаб.
Сиздек жигарларни эслайман гирён
Барча эшик ёпса, эшик очган Сиз.
Меҳрингиз иситди қолганда урён
Барча қаҳр сочди, меҳр сочган Сиз.
Мени тишламаган ким қолди ахир
Ҳамма тишлаганда сийлаган Сизку!
Ҳамма қопганида этганда таҳқир,
Ҳокисор бошимни силаган Сизку!
Эрлари ғар бўлиб кетган миллатнинг
Юкини эрлардай кўтарган Сизку!
Эрлари хар бўлиб кетган миллатнинг
Юкини норлардай кўтарган Сизку!
Ғаним ғаддорларга айламанг парво,
Қасоси укангиз бўйнидаги қарз.
Мени ўлмас қилиб қўйдику Худо
Мараз юракларга солажакман дарз.
Тангрининг лаънати – юзларига Туф!
Майли ташласинлар шоҳ, гадолари
Бир куни қудуқдан чиқади Юсуф,
Юсуфники бўлар Зулайҳолари.
25 декабр 2012йил.

МХХ ва МХХнинг “Комондировкадаги мухолифат” қисми фисқу фасод билан овора. Мен хорижга келиб ҳайрон бўлдим. Мухолифатчиман деб хорижда юрганларнинг тўқон фоизи мухолифат сафида бўлмаган. Уларни МХХ хорижга юбориб беш ўн мухолифатчи орасини бузмоқда. Бузғунчилик билан шуғулланмоқдалар. Айримлари ғарлик қилмоқда. Ҳақиқий мухолифатдан кўра, улар хориждаги имкониятлардан фойдаланиб ялло қилмоқдалар.

Мен умрим давомида қавмнинг барча қатламларини ўрганиб шу хулосага келдимки, бу қавм ичида мендан бошқа нодон, мендан бошқа гуноҳкор йўқ экан. Мендан бошқа барча оқил. Барча сиёсатчи, барча классик, барча беайб экан.

Болам бир кичик хатомни айтса, ўйлаб кўраман, баъзан ўжарлик билан бўлсада тан оламан. Болакай мен билмаган бирор нарса ҳақида сўйласа қулоқ осиб ўтираман. Тушунмасам, ё хаёл олиб қочса, қайта сўрайман. Афсуски, узликсиз азоблар инсон асабларини нозик қилиб қўяди. Тез-тез иродадан, тоқатдан чиқиб тураман. Лекин қавм бундай эмас экан. Барчасини мақташ керак. Баъзан одамларни мақтаб ҳам қўяман. Лекин узоқ мақташга асаблариб дош беролмайди. Ҳақиқатни айтмасам, ўзимни ўзим еб қўяман. Шундоқ кимсалар борки, бир умр даста даста шеърлар бағишласанг ҳам, бир оғиз бирор бир жойда бир айби ҳақида оғиз очсанг, сени еб қўйиш чораларини излайди. Муҳаммад алайҳисалом бир ҳадисда дейдиларки, “менга дўззахни кўрсатишди, унда шундай аёлларни кўрдимки, улар эрларидан бир умр яхшилик кўрганлар, аммо эрларидан арзимас бир ёмонлик кўрсалар, мен сендан нима ҳам кўрдим дейдиган хотинлардир. ”

Бизнинг халқимизга теккан касалик бу. Подшоси ҳам, гадоси ҳам шундай. Айниқса калтабин фикрсиз зиёлилари, адашган мухолифат вакиллари Оллоҳнинг энг улуг расули кўрган дўззахий хотинларни эслатишади.

Ҳой дўззахий хотинлар!
Ўзингизни Ислом пирлари деб биласиз, Қуръону ҳадисни қачон уқасиз.
Барча мақтовни истайди, беайблик даъвосида.

Айримлар Абдураҳим Пўлатовнинг аҳолининг қўрқоқ, лоқайд қисмини қорамол деб атаётганини халқни ҳақорат қилаяпти деб, халқни гиж-гижлашга уринмоқда. Бу Сталиннинг, КГБнинг эски, шармандаси чиққан услуби. 37-йилларда сохта халқпарварлар шундай қилишган. Бугунги халқпарварлар кимлар?!

Булар МХХ ва МХХнинг хориждаги командировкадаги “мухолифат” қисми. Булар халққа кирмайдилар, аслида халқ душманларидир. Халқ булардан нафратланади. Халқ ўз хатоларини яхши билади. Ўз фожеаларидан огоҳлантираётганларни ҳурмат қилади. Дунёдаги қайси ўзбек Ўш фожеаларидан Абдурҳим Пўлатчалик куйинаяпти. Нега бирор халқпарвар бу ҳақда оғиз очмайди. Абдураҳим Пўлатнинг “қорамоллари” ҳақида:

Қуръони Каримда қалбида марази бор кимсалар аввалига қорамоллар кабидирлар дейилади. Бу ўхшатиш бир неча карра такрорланадию, Оллоҳ ғазабланиб қорамоллардан ҳам баттардирлар дейилади. Демак, Абдураҳим Пўлат Қуръондан чиқмай гапираябди, балки такрорлаябди.

Қўрқоқлик ҳам қалбдаги мараз.
Хиёнат ҳам қалбдаги мараз.
Разолат ҳам қалбдаги мараз.

Мен Ислом Каримни ва аҳолининг жоҳил, хоин қисмини ҳайвону