24 January 2013
01:46 -
“Қора бозорда” АҚШ валютасининг қиймати ошмоқда
Бугун Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати бирмунча ошгани кузатилди. Саррофлар АҚШ валютасининг 100 тали купюрасини 288 000 сўмга харид қилишди. Бу кўрсаткичнинг яна-да ошиши, яқин орада доллар курси 300 000 га тенглашиши айтилмоқда. Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган расмий курс эса ҳамон 198 800 сўмни ташкил этади.