22 January 2013
22:23 -
Экспортни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармасидан фойда бўладими?
Кейинги 2 ойда эълон қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Президентининг "Экспортни қўллаб-қувватлаш ва субсидиялаш тўғрисида"ги Фармони билан экспортни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси тузилади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг маълум қилишича, бу ишга қатор вазирликлар жалб қилинган. Улар бир ой муддатда Экспортни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармасини ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг мазкур Фармони лойиҳасини тайёрлашади.
Иқтисодий сиёсати ҳалигача маъмурий-буйруқбозлик анъаналарига асосланган, соғлом бозор муҳити шаклланмаган Ўзбекистонда жамғарма бир нимани ўзгартира олишига ҳукуматнинг ўзидагилар ҳам ишонмаса керак.