22 January 2013
01:42 - БМТ Ўзбекистонда шарбат ишлаб чиқаришга 20 минг АҚШ доллари миқдорида пул берди
Бугунги “Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, наманганлик тадбиркор Сардорбек Отажонов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ташқи савдога кўмак ва Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилиш” лойиҳасида иштирок этиб, 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант ютди. Мингбулоқ туманининг Заркент қишлоғида боғдорчилик билан шуғулланувчи тадбиркор пулини мевани қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхонани ишга тушириш учун йўналтирди ва суткасига 4,5 тонна шарбат сиқиб олувчи “Gold Zarkent Max” масъулияти чекланган жамияти ташкил этди.