20 January 2013
20:43 -
Ислом Каримнинг Ўзбекистонни қашшоқликдан чиқариш режаси ҳам йўқ, шу кетишда Қозоғистон даражасига 285 йилдан кейин чиқамиз
18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган мажлисида Ислом Каримнинг сўзлаган нутқи шуни кўрсатадики, унинг Ўзбекистонни қашшоқликдан чиқариш стратегияси йўқ.
Аслида, бу каби мажлисларда Бош вазир ҳисобот бериши керак. Бундай бўлмаганини қўйиб туринг, мажлис ҳақидаги расмий хабарларда бечора Бош вазирнинг бор-йўқлиги ҳам айтилмайди.
Ислом Карим, ҳар доимгидек, Ўзбекистон иқтисодининг аҳволини кўрсатадиган асосий рақамларни умуман тилга олмаган. Масалан, Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми, Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари қанча эканлигини айтмаган. Шундай асосий рақамларсиз 2012 йилнинг якунлари ва 2013 йилнинг вазифалари ҳақида гапириш кулгилидир.
Аҳволимиз эса қуйидагича: 2011 йил якунларига кўра, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми, демак, аҳолининг ўртача даромади бўйича, ривожланган мамлакатлардан 30-40 баравар орқада бўлсак, қўшнимиз Қозоғистондан 8 марта орқада эдик. Ислом Каримнинг нутқида ЯИМ 2012 йилда 8,2 фоиз ортгани айтилади. Ислом Карим буни тилга олмаган бўлса ҳам, қозоқларнинг расмий хабарларидан маълумки, уларда ортиш 5,4 фоиз бўлган. Яъни, 2012 йилда ортиш темпи бўйича қозоқлардан 2,8 фоиз олдинда бўлибмиз.
Табиий, бу яхши кўрсатгич. Аммо, тушуниш керакки, биз умумий кўрсатгичлар бўйича қозоқлардан 8 марта, яъни 800 фоиз орқадамиз, демак, уларга етиб олиш учун 800/2,8 = 285 йил керак. Агар ўсиш темпи бўйича қозоқлардан ҳар доим 2,8 фоиз олдинда бўлсак, шунча йил керак. Ўсиш темпи бўйича ҳар доим олдинда бўлишимизга эса ҳеч қандай кафолот йўқ.
Ўзбекистон стратегик ҳамлалар, инқилобий ўзгаришлар қилмаса, умрбод қашшоқликка маҳкуммиз. Қашшоқликдан чиқиш устида ўйлаш учун, авваламбор, ҳозирги аҳволимизни аниқ белгилаб олишимиз керак. Агар белгилаб олмоқчи бўлсак, Ислом Карим раҳнамолигида мустақилликнинг 22 йили бекорга ўтгани кўриниб қолади.