16 January 2013
21:26 -
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ўзбек мардикорни кафилликка олди, ўзбеклар Конгресси ўртага чиқди
“Известия” газетасининг ёзишича, Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси 12 яшар мактаб ўқувчисига белкурак билан ҳужум қилганликда айбланаётган ҳамюртимиз Бахтиёр Хуррамовнинг ҳимоясига чиққан. Москвадаги консулимиз Зафар Абдурахмоновга кўра, элчихона кўп қаватли уйлардан бирида қоровул бўлиб ишлаб келган Бахтиёрни ўз кафиллилигига олган ва унинг озодлиги учун гаров пули қўймоқчи. Шу ой бошида маҳаллий болакайга тан жароҳати етказишда айбланиб, ҳибсга олинган Хуррамовга кўп қаватлои уйда яшовчилар ҳам ижобий тафсифнома ёзиб беришган.
Россия Федерацияси ЖКнинг 112-моддаси билан айбланаётган 35 яшар ҳамюртимизнинг ҳимоясини “Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар Конгресси” деб номланган ташкилот уюштирмоқда. Ҳали номи жамоатчиликка маълум бўлмаган бу ташкилот кўплаб ҳамюртларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганини иддао қилмоқда.
Миллионга яқин ёки ундан ҳам кўпроқ ўзбек меҳнат муҳожирлари яшаётган Россияда шундай Конгресс тузилгани ҳақида хабар ҳам бўлмагани, бу ташкилотнинг қанчалик жиддий эканлиги ҳақида саволлар туғдиради. Аммо, шундай ташкилот тузилган бўлса, уни олқишлаш ва ишларида муваффақиятлар тилаш лозим.
Айни замонда, маслаҳат беришдан ҳам ўзимизни тўхтатолмаймиз. Айнан Бахтиёр Хуррамов бир москвалик болага жараҳат етказгандан кейин, бошқа бир ўзбек меҳнат муҳлжири пичоқлаб ўлдирилди. Афтидан, бу – миллатчи гуруҳларнинг қасоси бўлган. Нега Конгресс дарҳол бу воқеа бўйича биронта баёнот эълон қилмади, Ўзбекистон ҳукуматини ўз ватандошларини энг камида ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласида фаолроқ бўлишга чақирмади? Бир маҳаллар "Озодлик" радиоси навбатдаги ёлғон хабарини асослаш учун Истанбулда Жаҳон Ўзбеклар Бирлиги ташкилоти борлигини иддао қилганди. Бундай масхарабозликлардан хулоса чиқармасак, миллат сифатини ҳам йўқотган ўзбекларни қайта миллат қилолмаймиз
Қолаверса, шундай Конгрессни ташкил қилувчиларда чет элдаги ўзбекларни ҳимоя қилиш чақириқларини биринчи бўлиб ўртага отган “Бирлик” билан ҳамкорлик қилиш ҳеч кимнинг ақлига келмадими? У ҳолда, бу Конгресснинг мақсади нима ўзи?