15 January 2013
01:17 - Тоғли ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ҳамласи кучайди
Жиззахнинг тоғли ҳудудлари ҳисобланган Ғаллаорол ва Фориш туманлари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Чироқчи туманлари ҳудудида ёввойи ҳайвонлар, хусусан, бўри ва тулкилар тўдаларининг аҳоли, чорва молларига ҳамласи кўпайган. Қишда тоғли ҳудудларга қалин қор ёққани туфайли ёввойи ҳайвонларнинг егулик топиши муаммога айланиб, уларнинг одамлар яшайдиган пастки қишлоқ, овулларгача келиши бирмунча хатарли вазиятни юзага келтирди. Айрим қишлоқларда тунги навбатчиликлар жорий қилиниб, табиат билан курашнинг ўзига хос чоралар кўрилмоқда.

Маҳаллий матбуот, хусусан, Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси бу ҳақда каттагина мақола чоп этган. Унда форишликларнинг ёввойи ҳайвонлар билан кураш усуллари, мавжуд вазият ҳақида ҳикоя қилинади.