14 January 2013
23:00 - “Эзгулик” манзилини ўзгартириб, янги бинода иш бошлади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти янги бинода фаолиятини давом эттирмоқда. Шу пайтга қадар Тошкентнинг Навоий кўчаси 7-уйида жойлашган “Ўзулгуржисавдо” ширкати хоналарини ижарага олиб келган жамият энди “Қишлоқмеханизация” ширкатининг Навоий кўчаси 10-уйда жойлашган хоналарида иш бошлади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тугатилган “Ўзулгуржисавдо” ширкати биноси тўлалигича Тошкент шаҳар Адлия бошқармасига берилган.

“Эзгулик” жамиятнинг янги офиси фуқароларнинг келиш-кетиши учун қулай ва қийинчиликсиз топиш мумкин бўлган манзилдадир. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш Департаменти ёнида иш бошлаган Ўзбекистондаги ягона мустақил ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотига бугун дастлабки фуқаролар гуруҳи келди, сўнги кунларда юзага чиққан ноқулайликр битди, оддий кундалик фаолият бошланди, дейди жамиятнинг матбуот хизмати вакили.