13 January 2013
07:12 -
Бокуда мухолифатнинг даҳшатли митинги
Кеча Бокунинг пойтахтида ўтказилган митингда бир неча юз киши қатнашганини мухолифатчиларининг ўзи ҳам тан олмоқда. Аммо, мухолифатнинг узоқ йиллардан бери биринчи марта шаҳар марказида ўтказган норозилик намойишини даҳшатли воқеа деб баҳолаш хато бўлмайди.
Мухолифатчи ёшларнинг бу акциси 7 январь куни Озорбайжон қуролли кучлари сафида хизмат вазифасини ўтаётган Жейхун Губадовнинг сирли ўлимига қарши норозилик бўлди. Расмийлар Жейхун юрак ҳуружидан ўлганини айтишсада, онаси ва бошқа яқинлари унинг ўлдирилганини гапиришган ва бу воқеага очиқлик киритишда жамоатчилидан ёрдам сўрашган.
Мухолифатдаги партияларнинг ёшлар қанотлари ҳаммани Интернет орқали шаҳар марказидаги Фавворалар майдонига намойишга чақиришди. 16 минг одамдан “биз митингга чиқамиз” жавоби келди. Ҳукумат оммавий акциянинг олдини олиш учун телеканаллар орқали огоҳлантиришлар беришгача борди, кечагина халқдан ёрдам сўраган муштипар онани телепрограммаларга чиқариб, одамларни кўчага чиқмасликка чақириқ қилишга мажбурлади. Бундан ташқари, кеча Боку феълан қуршовдаги шаҳарга айланди.
Шундай шароитда, бир неча юз кишининг йиғилиши, расмда ҳам кўриниб тургандек, даҳшатли воқеага айланди. Ёшлар тартибни бузишмади, аммо уларнинг бараварига “Шаҳидлар ўлмас, ватан бўлинмас”, “Тинч пайтда аскарларнинг ўлиши тўхтатилсин” каби шиорларни айтиб ҳайқиришлари жуда таъсирчан бўлди. Мухолифат сайтларида митингни кўрсатувчи фоторасмлардан ташқари, видеофильмлар тарқатилди.
Милиция митингни тарқатиб юборишга эришди, ўнлаб митингчилар ушлаб кетилди. Аммо, бу намойиш мухолифатнинг ғалабаси бўлди.