13 January 2013
01:16 - USA Today: АҚШнинг қийинчиликлари яна ҳам ортади
Америкадаги энг обрўли газеталаридан бир бўлмиш USA Today қийнчиликлар ортиши ҳақида шунчаки гапирмайди, балки, ўз иддаосини тасдиқловчи рақамларни ҳам келтиради. Аслида, унинг иддаолари ҳаётнинг бир соҳасига оид. Газетага кўра, сўнги 20 йил ичида бу соҳа бўйича кўрсатгич 23 мингдан 11 мингги тушибди. Даҳшатли тушиш.

Аммо қайси соҳада бундай тушиш бўлди? Шундай соҳадаки, инсонлар бундай тушишга, бундай қийинчиликларга ҳавас қилишлари керак.

Марҳамат, юқорида келтирилган рақамлар қайса соҳага оид эканлигини ўрганинг. USA Today газетасига кўра, 20 йил аввал америкаликлар чет эллардаги етимхоналардан 23 минг болани асраб олишган бўлса, 2001 йилда бор-йўғи 11 минг болани асраб олишибди. Бола асрашни истаётган одамлар камайгани учун эмас, асрашга бола олиш имкониятлари камайгани учун. Газета айтмаса ҳам, тахмин қилиш қийин эмаски, бунинг асосий сабаби - жаҳон бўйлаб одамларнинг фаровонлик даражаси секин бўлса ҳам ортаётгани.

Бунинг устига, Россия инсоний эмас, сиёсий сабаблар билан АҚШга асраб олиш учун бола беришни тўхтатувчи қонун қабул қилди, шу сабабли америкаликлар учун қийинчликлар ортади, яни асраб олиш учун бола топиш қийнроқ бўлади. Газета айнан шу нарсани назарда тутмоқда эди. Ростдан ҳам ҳавас қилса арзийдиган қийинчилик.

Шу кунгача америкаликлар энг кўп бола асраб оладиган мамлакат Хитой экан. Иккинчи ўринда Африка мамлакатларидан бири, учинчи ўринда Россия бўлган.

Ҳозир Россия расмийлари ўзлари чиқарган қонун 2014 йилдан кучга киришини айтмоқдалар, дейди мухбиримиз. Умид қилиш, ҳатто, ишониш мумкинки, бир йил ичида русларнинг ақли киради ва қонун бекор қилинади ёки уни айланиб ўтиш учун йўллар очилади.

Минг афсуски, болалар ўлими ҳамма ерда бор, Америкада ҳам. Болалар ўлими бор экан, асраб олинганлар ичида ҳам ўлим бўлиши табиий. Лекин, минглаб асраб олинган болалар бахтини Америкада топади. Уларни бу бахтдан маҳрум қилиш - Путин раҳабарлигидаги режимнинг, айнан, болаларга нисбатан қилаётган жиноятидир.