12 January 2013
22:00 - Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Туркманистон, Қирғизистон ва Германияга сафар қилмоқчи
АҚШ Давлат Депараментининг “Ҳаракат” агентлигига ҳам келадаган кунлик дайжестида айтилишича, Давлат Котибининг Марказий ва Шарқий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк шу йилнинг 14-18 январь кунлари Туркманистон, Қирғизистон ва Германия давлатларида бўлади.

Унинг саёҳати 15 январь куни Ашхободга келиш билан бошланади. Дайжестда айтилишича, Робер Блейк Туркманистоннинг юқори даражали мулозимлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади. Мухбиримизнинг фикрича, Туркманистондек давлатда фуқаролар жамияти борлиги ва унинг вакиллари вакиллари билан учрашиш бўлиши ҳазил бўлса керак.

16 январь куни Бишкекка келадиган Роберт Блейк икки йилда бир бўладиган АҚШ-Қирғизистон маслаҳатлашув кенгашининг иккинчи йиғилишида АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади. Йиғилишда икки тарафлама алоқалар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, демократия ва ҳуқуқ устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, энергетика ва бошқа соҳаларга оид мавзулар тилга олинади. 21 асрнинг бошида ўзбеклар тириклайин ёқилган Қирғизистонда фашизм ҳали ҳам ҳукмронлик қилар, Қирғизистон парламенти Мустақил Халқаро Комиссия хулосларини тепиб улоқтирар экан, Бишкекда демократия ва инсон ҳуқуқлари каби масалаларни муҳокама қилиш режаси ҳам, яна мухбиримизнинг фикрича, навбатдаги ҳазил бўлса керак.

Роберт Блейк 17 январда Германиянинг Гарамиш шаҳрига келиб, Маршалл номли Хавфсизлик масалалари бўйича Европа Марказида ўтказиладиган семинарда иштирок этади. Бу семинарда Марказий Осиё, Жанубий Осиё ва Европа мамлакатларидан ҳукумат ва армия вакиллари ҳам қатнашишади.