11 January 2013
02:53 -
Сўнгги хусусий клиника устидан ҳам қора булутлар пайдо бўлди
Ўзбекистон ҳукумати ўтган йили Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида жойлашган хусусий клиникаларнинг аксариятини ёпган, қолганларининг фаолиятини эса сезиларли чеклаганди. Бугун матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, Тошкентдаги хусусий “Каллисто” клиникаси бошида ҳам қора булутлар айланишга бошлаган.
Маълумотларга кўра, “Каллисто” тиббиёт клиникаси ва унга қарашли “Каллисто - Вундеркинд” болалар боғчасини текшириш жараёнида қатор қонунбузарликлар аниқланган. Текширув Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ходимлари, шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Давлат санитария-эпидемиология маркази билан ҳамкорликда ўтказилиб, клиникада ноқонуний жарроҳлик, гинекологик операцияларни ўтказиш билан боғлиқ қонунбузарликлар топилган.
Шунингдек, бу муассасаларни текшириш давомида жуда йирик миқдордаги даромадларнинг солиқдан яширилиши ва пул маблағларининг ўзлаштирилиши ҳам аниқланган ва фактлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Клиника ходимига кўра, ҳукумат сўнгги хусусий клиникани ҳам ёпишга қасд қилганга ўхшайди ва бу текширишлар ана шу истакнинг ҳосиласидир. Аммо у юқорида айтилган иддаоллар қанчалик асосли ёки асосли эмаслиги ҳақида ҳеч нарса демаган.