06 January 2013
23:14 -
Башар Асадга 60 минг қурбон ҳам кам, у охиригача уришмоқчи
Жаҳон агентликлари Сурия Президенти ўтган йилнинг ёзидан бери биринчи марта ўз халқига мурожаат қилиб, ўзига қарши қурол билан уришаётган мухолифатчиларни Ғарб тарафидан молиялаштирилаётган жиноятчилар деб атагани ва ҳамма ҳақиқий сурияликларни ўз тузимини ҳимоя қилишга чақирганини хабар қилдилар. Дамасқ марказидаги Опера театрига тўпланган унинг тарафдорлари, табиий, уни олқишлаганлар.
Башар асад мамлакатдаги қонли воқеаларни тўхтатиш учун керакли қадамлар қилиш ҳақида ўз таклифларини ҳам билдирибди. Масалан, Ғарб ўзини инқилобчи деб айтаётган, аслида жинотчи бўлганларни моливий қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак, унинг ўзи умумий амнития эълон қилади ва янги ҳукумат тузади. У ўзи тарафда бўлган Россия ва Хитойга миннатдорчилик ҳам билдирибди, Ғарбнинг қўғирчоқлари бўлган мухолифатчилар билан ҳеч қандай мулоқот қилмаслигини айтибди .
Хуллас, фуқаролар урушида, БМТнинг маълумотларига кўра, 60 минг киши ҳалок бўлгани ва исёнчи кучлар мамлакатнинг каттагина қисмини қўлга олиб, Дамасққа яқинлашиб келаётгани ҳам уни қизиқтирмайди. Кўринишидан, у ўлгунча курашмоқчи, ҳаётини Саддам Ҳусайин ёки Муаммар Каддафи каби тугатмоқчи.