05 January 2013
07:37 - Нью-Йорк фондлар бозори Барак Обаманинг 1 январдаги ғалабасидан ҳали ҳам маст
Ўша куни байрам бўлишиига қарамадан мажлис ўтказган АҚШ Конгрессининг Вакиллар Уйи мамлакат бюджентини “фискал жарлик”дан қутқарувчи қонун қабул қилгандан кейин, яъни эртасига Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси юқорига қараб 308 поғанага сапчиган ва 13412 га чиққан эди. Мана орадан яна икки кун ўтиб, бу ҳафтанинг иш кунлари битди. Dow Jones ўзгармади ҳисоб, энди у 13435 га тенг.

Нью-Йорк фондлар бозори 1 январдаги Обаманинг ғалабасидан ҳалигача маст дейиш мумкин.

Аввал ҳам атганимиздек, ўзбеклар учун бу жараёнлар худди бегонадек кўринади. Чунки, ўзбекларни бундай майда-чуйда нарсалар қизиқтирмайди. Бизга ош ейиш бўлса бўлди. Шундай бўлса ҳам аввалги гапларимизни қайтарамиз.

Иқтисоди чўкаётган Ўзбекистонни кейинги авлод қайтадан оёққа турғизади, деб кутиш керак эмас. Буюк ўзгаришлар Россия, Қозоғистон, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ишлаётган ўзбеклар тарафидан қилиниши ҳам мумкин.

Бунинг учун, айниқса, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашани ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари керак.

Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади. Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқиши мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.