03 January 2013
12:45 - Йилнинг одамини танлашда ниҳоят Ислом Каримни ҳам эслашибди - иккинчи ўрин, коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича
Турли номинациялар бўйича йилнинг одамини танлаш касаликка айланиб кетганини аввал ёзган эдик. Қаранг, қароргоҳи Сараева ва Бухарестда жойлашган халқаро OCCRP ташкилоти коррупция ва уюшган жиноятчиликка қанчалик яқинлиги бўйича Йилнинг Одамини танлабди. Танлов 15 та таниқли Оммавий Ахборот Воситалари ва 60 журналист тарафидан қилинган. Уларнинг ичида АҚШнинг “Озод Европа” радиоси ҳам бор.

2012 йил натижалари бўйича Йилнинг Одами унвони Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевга тегибди. Иккинчи ўринни учта таниқли шахс бўлиб олишган. Булар - албаниялик наркабарон Насер Кельменди, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Россия Президенти Владимир Путин.

Ислом Каримдек одамнинг қандайдир наркабарон билан бир қаторга қўйилиши Ўзбекистонни таҳқирлашдир. Умид қилиш керакки, 2013 йилда аҳвол бошқача бўлади. МТС-Ўзбекистон, TeliaSonera, Takilant, Usell ширкатлари атрофидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланади, Беҳзод Аҳмедовнинг ё ўлиги ё тириги топилади ва “Йилниннг Одами - 2013” уновни Ислом Карим ва қизи Гулнорага берилади.