01 January 2013
12:47 -
Нурсултон Назарбой ва Ислом Каримнинг янги йил табриклари
Бир соатлик фарқ билан, аввал Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой, кейин Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ўз мамлакатларининг халқларини кириб келаётган янги йил билан табрикладилар.
Нурсултон Назарбойнинг қозоқ ва рус тилларидаги қисқа табригини видеолар орқали турли агентликларнинг Интернет сайтларида кўриш мумкин. У ўз халқини янги йил билан табриклар экан, Қозоғистоннинг буюк ютуқлари дунё тарафидан тан олинганини, 2050 йилга мўлжалланган стртатегия натижасида Қозоғистон дунёнинг энг кучли 20 давлати сафига киришини урғулади.
Ўзбекистон Президентининг табрик матни ЎзА агентлигининг сайтида Ислом Каримнинг яхшилаб бўялган расми билан биргаликда эълон қилинди. Байрамолди табригида Ўзбекистоннинг ютуқларини кўрсатувчи бир қатор рақамлар келтирилгани фақат кулги уйғотади. У рақамлар халқни алдаш учун тилга олинаётганини ҳисобга олсак, Ислом Каримнинг табриги табрикни эмас, циркдаги масхарабознинг қилиқларини эслатади.
Аслида, бу табрикларнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Қозоғистон ростдан ҳам дунёнинг энг кучли мамлакатлари қаторига кириш арафасида, Ўзбекистон эса кучли мамлакатларга мардикорлар етказиб бериш билан шуғулланмокда. Ҳар ким ўз ўрнини билиши керак. Табрикномаларга кўра, икки президент ўз ўрнини жуда яхши билади. Қозоғистон юксалмоқда, Ўзбекистон мардикорлар юрти бўлмоқда.