30 December 2012
05:42 - “Қора бозор”да валюта нархи яна тушиб кетди, бу ниманинг башорати?
Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати кескин пасайиб кетди. Бугунги савдоларда саррофлар АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 264 000 сўмга харид қилишди. Ҳолбуки, 10 кун авал бу кўрсаткич 276 000 сўм эди. АҚШ валютасининг расмий курси (1 АҚШ доллари) 1984 сўмдир.

Аслида, бундай ҳол миллий валютанинг мустаҳакамланиб бораётганинг кўрсатгичи, деб баҳоланиши керак эди. Аммо, Ўзбекистонда ҳамма нарса остин-устин, бизда нормал молиявий қонун-қоидалар ҳам ишламайди, Ислом Карим ўзидан бошқа ҳеч тушунмайдиган йўл танлаган. Тахмин қилиш мумкинки, бу - мамлакатни йўқ қилиш йўли.