30 December 2012
01:19 -
Аксарият юртдошларимиз эски йилнинг сўнгги тунларини шам ёруғида ўтказмоқда, норозилик руҳи кучли
Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразмдаги мухбирларимиз хабар йўллаб, аҳолига суткасига 2-4 соатгача электр энергияси берилаётгани ҳақида ёзган. Иқтисоди чўкиб бораётган мамлакатда бу табиий ҳол бўлгани, кейинги йилларда аҳволнинг бундан ҳам оғир бўлиши аниқ бўлгани боис ҳам хабар тафсилотларига тўхталмадик. Мухбирларимизнинг таъкидича, маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарлари ҳам бу ҳолга аллақачон кўникишган ва аҳолига электр ваъда беришмаяпти. Электр таъминоти идораларининг ишонч телефонлари эса жавоб бермаяпти.
Аҳоли ичида норозили руҳи юксак эканлигини ҳам гапириб ўтириш ортиқча. Агар ҳукумат тезда амалий ишлар қилмаса, ижтимоий портлашлар бўлиши мумкин.
Амалий қадамлардан биттасини биз ҳам таклиф қилишимиз мумкин, дейди мухбирмиз. Масалан, Абдулла Ориф ёки Эркин Воҳид каби ҳаромий ёзувчилардан биттасига топшириқ берилса, бирпасда қойил қилиб шъер ёзиб ташлашади:
Бошда тўппи, ғоз юравер ғам емасдан ўзбегим,
Сен учун ёруғлик - Ислом Каримдир!