29 December 2012
08:08 -
АҚШда бюджет ҳаражатларини кесиш ва ҳаммага солиқни ошириш масаласида келишув ҳали ҳам йўқ, Dow Jones тушмоқда
Бу мамлакатда 25 декабрь Исо пайғамбарнинг туғилган куни сифатида байрам қилинади. Янги йилгача иш давом этса ҳам, аҳолининг маълум бир қисми шу икки байрам ўртасига таътилини режалаштиради. Бу йил Президент Обама ҳам шундай қилиб, таътилни оиласи билан ўзи туғилган Гавая оролларида ўтказиш учун ўша ерга кетган экан. Аммо, у кеча таътилини кесиб, пойтахт Вашингтонга қайтиб келди. Чунки, янги йилдан Давлат Бюджетининг ҳаражатлар қисмини секвестр қилиш, яъни камайтириш, аҳолининг бир қисмига эса солиқни ошириш ҳақида анчадан бери ҳукумат ва мухолифат музокаралар олиб бораётган бўлса ҳам, ҳалигача ҳеч қандай қарор олинмади. Демак, Обамасиз иш битмади.
Бу ерда муаммо шундан иборатки, Президент Обама сайлов олди кампанияси даврида фақат катта бойларга солиқни ошириш хусусида ваъда берган эди. Аммо, Конгресснинг қуйи палатасида кўпчиликка эга бўлган мухолифатдаги республикачилар солиқни ҳаммага, ёки энг камида, ўрта синф учун ҳам ошириш тарафдори. Аслида, улар шу йўл билан солиқ ортиш оғрлигининг бир қисмини ўрта синфга юклаб, катта бойларнинг елкасига тушадиган юкни камайтирмоқчилар.
Хуллас, демократлар билан республикачилар бугун ҳам бир қарорга келолмадилар. Натижада, бундай ноаниқликдан Нью-Йорк фондлар биржаси саросимада. Кеча, яъни жорийдаги ҳафтанинг сўнги иш куни Dow Jones 158 поғана пастга тушди. Ҳафталик тушиш 253. Энди Dow Jones 12938 га тенг, яъни у 13 минглик психологик маррадан пастда.
Шу кунларда ҳукумат-мухолифат бир қарорга келмаса, Нью-Йорк фондлар биржасида паника бошланиши мумкин.