28 December 2012
04:27 -
1 январдан бензин истеъмоли учун солиқ миқдори ошади
2013 йил 1 январдан транспорт воситаларида бензин, дизель ёнилғисининг истеъмоли учун солиқ миқдори 1 литр учун 40 сўмга оширилди.
Ўзбекистон Президентининг 25.12.2012 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги № ПҚ-1887 сонли Қарорига биноан солиқ 240 сўмни ташкил этади, деб ёзади norma.uz.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги бензин истеъмоли учун солиқнинг ошиши 2012 йил 1 январда қайд этилганди. Ўшанда у 175 сўмдан 200 сўмга кўтарилганди. Шунга мос равишда бензин нархлари ҳам ошди. Хусусан, Аи-80 маркасидаги бир литр бензиннинг нархи 1605 сўмни (олдин 1580 сўм), Аи-91 маркасидаги ёнилғи 1770 сўмни (1745 сўм), Аи-95 маркасидаги бензин 1955 сўмни (1930 сўм) ташкил этган.
Бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегара ставкаси: ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; алоҳида товар турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар; автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар – ўзгармади. // olam.uz