27 December 2012
01:03 -
Ўзбекнинг Қирғизистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров “Первый канал”да куйлади

Фарруҳ Зокиров 5-6 та мамлакатнинг, жумладан, Қирғизистоннинг халқ артисти эканлиги ҳам шу ерда тилга олинган. Аммо, ўзбекнинг эстрада юлдузи ўзбекларни тириклайин ёққан, ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсатини амалга ошираётган мамлакатнинг “халқ артисти” бўлиш - ўз миллатига хоинлик эканлигини ҳам тушунмаётгани, унинг инсоний сифати қанчалик ибтидоий эканлигини кўрсатиш билан бирга, унда инсоний туйғу ўзи борми, деган савол туғдириши ҳам табиий.
“Ток-шоуда бир пайтлар жуда машҳур бўлган, бироқ ҳозир бироз унутилган халқ артистлари Нани Брегвадзе (Грузия), Юлий ва Михаил Гусман, Вахтанг Кикабидзе (Грузия), Ион Суручану (Молдова), Анне Вески (Эстония), Полат Булбул ўғли (Озарбайжон), Ярослав Евдокимов (Беларусь), “Опус” гуруҳи (Латвия), Ядвига Поплавская ва Александр Тиханович (Беларусь), Сергей Беликов (Россия) ҳам иштирок этди” деб ёзган “Даракчи” газетаси ҳам Фарруҳ Зокировнинг ҳалигача “Қирғизистон халқ артисти” уновони билан мақтаниб юришига ҳеч қандай муносабат билдирмайди. Ўзбекнинг аҳволи шу.