26 December 2012
04:41 -
Мисрнинг янги конституцияси тасдиқланди, бу исломчиларнинг учинчи ғалабаси
15 ва 22 декабрь кунлари Мисрнинг кўпроқ исломий қоидаларга асосланган янги конституциясини тасдиқлаш бўйича ўтказилган референдумда 17 миллион сайловчи қатнашди, уларнинг 63,8 фоизи янги конституцияга “ҳа” овози берди, 36,2 фоизи “йўқ” деди. Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари Миср расмийларига асосланиб, бугун хабар тарқатдилар.
Маълумки, Мисрнинг аҳолиси 81 миллион атрофида. Демак, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганлларнинг ярмидан ҳам ками иштирок этди. Яъни, Миср аҳолисининг кўпчилигини бу муҳим воқеа билан иши бўлмади.
Исломчилар бу ғалаба - Ҳусни Муборак ағдарилгандан кейинги ўзларининг учинчи ғалабалари эканлигини урғуламоқдалар. Биринчи ғалаба парламент сайловларида, иккинчи ғалаба президент сайловларида бўлган эди. Парламент сайловларининг натижалари турли сабаблар билан тасдиқланмади, аммо қайта сайлов бўлса, исломчилар яна ғалаба қозонишининг эҳтимоллиги катта.