25 December 2012
14:07 - Исроил Иорданнинг ғарбий қирғоғида биринчи университет очди, “Ҳаракат” ва “Бирлик”нинг башоратлари яна тўғри чиқмоқда
Маълумки, Иорданнинг Ғарбий қирғоғи деб аталадаиган ерлар БМТнинг 1948 йилдаги қарорига биноан тузилиши керак бўлган Филистин давлатиники бўлиши керак эди. Аммо бу ерларни ўз қўлида тутган Иордания Филистин давлатининг қурилишига имкон бермади. 1967 йилдаги 6 кунлик урушда эса, Исроил Иорданнинг Ғарбий соҳилини босиб олди ва энди айнан Исроил Филистин давларининг тузилишига йўл бермаяпти. Филистин давлати тузилмаганининг асосий айбдори арабларнинг ўзи бўлганини тан олиш лозим.

Шуни яхши тушунган Ясир Арафат 6 кунлик урушдан кейин Иордагияга қочиб келгая, 1970 йили Иордан қиролини йиқитишга ҳам ҳаракат қилди, аммо қилолмаганидан кейин, аввал Ливанга, кейин Тунисга қочишга мажбур бўлди.

Исроилл эса секин-аста Иорданнинг Ғарбий қирғоғини ўзлаштиршга бошадаи. Бу ерда ўнлаб яҳудийлар яшайдиган шаҳарчалар қурилди, Филистиннинг пойтахти бўлиши керак бўлган шарқий Қуддус ҳам феълан Ғарбий Қуддусга қўшиб олинди. Ҳозир Қуддус Исроилнинг пойтахти ва филистинликлар уни қайтариб олишлари мумкинлигига ҳеч ким ишонмайди. Исроил эса Ғарбий соҳилнинг Қуддусга яқин ҳудудларини ҳам аста-секин яҳудийлаштирмоқда. У ерларда биринчи яҳудий Университети очилиши ҳам бунинг исботидир.

Араб баҳори деб номланган қўзғоланлар бошланиб, ўзбекнинг аҳмоқ мухолифатчилари Араб баҳори тезда Ўзбекистонга ҳам келишига умид боғлашаётганда, бизнинг мухбирларимиз бу жараёнлар араблар тарафидан Исроил давлати тан олиниши билан тугалланади, Исроилнинг пойтахти эса бутун Қуддус бўлади, деб башорат қилгандилар. Яъни ақлсиз араблар тўла мағлубиятга учрашини аввалдан кўрабилгандилар.

Кўриб турибмизки, “Ҳаракат”нинг ҳатто узоқ Филистин ҳудудларига оид башоратлари ҳам тўғри чиқмоқда. Ўзбекистондаги жараёнлар ҳам тамомийла бизнинг башоратларимиз йўлдидан кетмоқда. Шу сабабли, Ўзбекистоннинг келажагини ўйлайдиган ўзбекларнинг “Ҳаракат” агентлиги ва у билан бирга бўлган “Бирлик” Партияси атрофида бирлашишдан бошқа йўллари йўқ.