25 December 2012
03:16 -
Озорбайжонда президент сайлови бўлади, ҳозирча икки номзод маълум – ҳокимият ва мухолифатдан

Сайлов кампанияси ҳали расман эълон қилинмаган бўлса ҳам, бу партия ўз номзоди номини бугун эълон қилгани тасодифий воқеа эмас. Бугун Илҳом Алиевнинг туғилган куни, у 53 ёшга кирди.
Тасодифми ёки йўқ, билмадик, аммо мухолифатнинг энг кучли ташкилотларидан бири “Мусават” Партияси Марказий Кенгашининг Ҳайъати партия лидери Иса Қамбарни (расмда) номзод қилиб кўрсатиш таклифи билан чиқибди.
Аввалдан тазмин қилиш мумкинки, ҳеч шубҳасиз, мухолифатдаги бошқа партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатиб, Илҳом Алиевнинг ҳеч бир муаммосиз президент бўли сайланишини таъминлашади. Ваҳоланки, агар улар бирлашиб ягона номзод кўрсатсалар эди, жиддий кучга айланардилар ва Алиев учун етарлича муаммолар чиқара олардилар.
Хуллас, “Мусават” Партияси ҳам Илҳом Алиевнинг туғилган кунига ўз совғвсини топширибди, дейиш мумкин.