24 December 2012
14:33 -
Мисрнинг исломий конституцияси референдумда тасдиқланди

Референдумнинг 22 декабрдаги ўтказилган иккинчи босқичи натижалари ҳали расман эълон қилингани йўқ. Аммо, “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, иккала турда сайловчиларнинг бор-йўғи 30 фоизи иштирок этган бўлса ҳам, уларнинг кўпчилиги янги конституция учун овоз берган.
Мухолифатдаги “Миллий Қутқариш Фронти” референдум ўтказишда жуда кўп қонун бузилиш ҳоллари бўлгани сабабли, унинг натижаларини тан олмаслигини ва қонуний йўллар билан уни бекор қилиш учун ҳаракат бошлашини билдирди.
Нима бўлганда ҳам, бир нарса аниқ - Мисрдадаги давлат тўнтариши мамлакатнинг муаммоларни ҳал этмади. Исломчмлар ва дунёвийлик тарафдорлари ўртасида кураш энди бошланмоқда, деса ҳам бўлади. Қарама-қаршилик фуқаролар урушига айланб кетиши мумкин. Кўп нарса ҳарбийлар қайси тарафда бўлишига боғлиқ.