22 December 2012
12:33 -
АҚШ сиёсатчилари йўл танлаш остонасида экан, Нью-Йорк Фондлар биржаси уларнинг қарорини кутмоқда

Акциялар бозори бўлмиш Нью-Йорк Фондлар биржаси эса сиёсатчиларнинг қарорини кутмоқда, холос.
Қаранг, кўз билан кўриб бўлмайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган қандайдир Dow Jones индекси фақат АҚШдек давлатнинг эмас, бутун дунё иқтисодининг ривожланиш йўлини белгилайди, аммо сиёсатчиларнинг қарорини ҳам кутади, кутишга мажбур. Шунақа дунё!
Ёқадами, ёқмайдими, шунақа дунёда яшашга ўрганиш керак. Ўзбекистон Президенти Ислом Карим каби чаласавод иқтисодчилар Ўзбекистонни шунақа дунёдан изоляция қилиш мақсади билан яшамоқдалар. Буни қилиб бўлмайди. Чунки, дунёнинг йўли бугунги имконятлар доирасидаги энг тўғри йўлдир. Энг яхшиси, шу дунё билан бирга яшаш.
Ҳа, дарвоқе, жорийдаги ҳафта кутиш ҳафтаси бўлди ва Dow Jones ҳафта бўйи чиқиб-тушиб турди, аммо ҳафталик натижа ижобий - Dow Jones 56 поғанага юксалди ва кеча биржа бекилганда 13191 га тенг бўлди.