19 December 2012
21:48 - Демократиклик рейтинги ҳам тузилди, Норвегия биринчи, АҚШ ўн бешинчи ўринда, Ўзбекистон йўқ
Йилнинг охири келар экан, турли кўрстгичлар бўйича давлатларнинг рейтингларини эълон қилиш касаллиги авжига чиқмоқда. Австриянинг Democracy Ranking (Демократия рейтинги) ташкилоти 104 мамлакатини ўз ичига олган 2012 йилнинг демократиклик рейтингини эълон қилди.

Бу рўйхатда биринчи ўрин Норвегияга тегибди. Кейинги ўринларда - Швеция, Финляндия, Швейцария, Дания, Ҳолландия, Янги Зеландия, Германия, Ирландия ва Австрия. “Бечора” АҚШга 15 ўринда, ваҳолангки, у ўтган йили 14-чи ўринда эди.

Марказий Осиё давлатларидан фақат Қирғизистон бу рўйхатга киритилган ва унга Россия, Ҳиндистон каби давлатлар билан бирга "паст" даража берилган. Даражаларнинг сони эса 5 та - жуда юқори, юқори, ўртача, паст, жуда паст.

Аммо, бир нарсага эътибор бериш керак. Кўп мутахассислар, жумладан, “Ҳаракат” агентлигинг экспертлари демократия кучли бўлган жойдагини коррупция кам бўлади, деган фикрни олға сурмоқдалар. Democracy Ranking ташкилотининг рўйхати айнан шу факрни тасдиқламоқда. Чунки, аввалги хабарларимиздан маълумки, дунёда коррупция энг оз даражада бўлган мамлакат Норвегиядир. АҚШда коррупция анчагина юқори даражада эканлиги ҳам ҳамма биладиган факт.