19 December 2012
04:47 -
Президент Ислом Карим Сергей Лавровни қабул қилди

“2012 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув чоғида эришилган принципиал келишувлар ва уларнинг якуни бўйича имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни амалга ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда” дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарида.
Россия ташқи ишлар вазири шунақа умумий гаплар учун Тошкентга келиб, Ислом Карим билан учрашганига ақли расо одам ишонмайди. Ҳеч шубҳа йўқки, Сергей Лавров столга мушт уриб, россиялик мобиль оператори МТСнинг Ўзбекистонга қайтиши, унинг ҳамма кўрган зарарлари Ўзбекистон тарафидан қопланиши, бу ишни қилганлар жазоланишини талаб қилиш учун келган. Натижани яқинда кўрамиз.
Дарвоқе, кўраётган расмингиз мушт туширишдан олдин олинганми ёки кейин, билиш қийин. Лекин, "катта оғанинг" башарасига қараганда, иш муштсиз битмаган.