15 December 2012
12:50 -
Бу дунё шунақа ўзи: АҚШда мудҳиш қатлиом

Аммо бу каби қатлиомлар Америкада вақти-вақти билан бўлиб туради. Ҳозир оддий одамларга қурол ташиш рухсати берадиган қонунни бекор қилиш тарафдорлари оёққа турса керак. Аммо, бир оз вақт ўтади, ҳамма ҳовуридан тушади, бироқ қурол ташишга рухсат берувчи қонун ўзгармайди. Чунки, қурол кўпинча ҳужумга эмас, ҳимоя учун керак.
Балки, бу дунёнинг шунақалигини тан олиш ва бундай воқеаларга кўникиш керакдир. Ахир ҳар кун автомобиль йўлларида ўнлаб кишилар ҳалок бўлади. Нима қилиш керак, автомобилларни йўқ қилиш керакми?
Бундай мулоҳазалар қилиш - ҳам осон, ҳам оғир, чунки, 5-10 ёшдаги болакайларидан айрилган 20 оилани, ўлдирилган 8 ўқитувчининг оиласини кўз олдингизга келтиринг. Даҳшат. Ҳа, бу дунё шунақа ўзи!
Расмда – қотил деб ҳисобланаётган Адам Ланза (2005 йилда олинган).