14 December 2012
15:26 -
Ўзбекистон Жанубий Кореяга ташкилий равишда ишчи жўнатмоқчи, буни аввалроқ қилиш керак эди
Расмий хабарга кўра, Тошкентга ташриф буюрган Корея Республикасининг Бандлик ва Меҳнат вазири Ли Чэ Пил раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Аҳолини Ижтимоий Муҳофаза қилиш вазири Актам Ҳаитов билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча йўналиш қатори иқтисодий соҳада, жумладан, аҳолини иш билан таъминлаш ва бандлик даражасини ошириш йўналишида ҳам изчил тараққий этаётгани таъкидлашибди. Миллионлаб ишсиз ўзбеклар Россия ва бошқа мамлакатларга бориб ишлашга мажбур бўлаётган пайтда, Ўзбекистон ва Жанубий Корея аҳолини иш билан таъминлаш ва бандлик даражасини ошириш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишаётганини эшитиш кулгилидир. Бу ерда ҳамкорлик деганда ишсиз ўзбекларни иш билан таъминлашда Кореяга бераётган ёрдам назарда тутлган бўлса керак.
Давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА икки вазирлик томонидан ўзаро англашув меморандуми имзоланганини билдирса ҳам, меморандумнинг тафсилотларини очиқламайди. Uzdaily агентлиги эса, айнан ЎзАга асосланиб, имзоланган меморандум Кореяга ўзбек ишчиларини ташкилий равишда жўнатиш хусусида эканлигини билдиради. Uzdaily агентлиги ЎзАнинг хабарида бўлмаган тафсилотларни қаердан топганини тушуниш қийин.
Агар ростдан ҳам шундай бўлса, бу йўналишдаги кореяликлар билан ҳамкорлик олқишланиши керак. Аммо, бундай ҳамкорлик аввалроқ қилиниши, биринчи навбатда, Россия билан қилиниши керак эди. Тўғри, Россиядан фарқли ўлароқ, Кореяга борадиган ишчилар кўча-кўйдаги ишлларда эмас, техник ишларда банд бўлишса, уларнинг даромади нуқтаи назаридан ҳам, касб ўрганишлари нуқати назаридан ҳам Кореяга ишчилар юбориш фойдалироқ бўлади.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1996 йили ёзган мақоласида Ўзбекистонда ишсизлик юксалиб боришини олдиндан башорат қилиб, аҳолининг бир қисмини қўшни мамлакатларга, хусусан, Россияга ташкилий равишда кўчиришни таклиф қилганди. Ўзбекистон ҳукуматидагилар бу масалани 15 йил ўтгандан кейин тушунишга бошлаганлари ачинарли ҳолдир.