Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборат воситалари “Ипак Йўли” янгиликлар тасмасига асосланиб, АҚШ Миллий Разведка директори қошидаги Разведка бўйича Миллий Кенгашнинг “2030 йилгача глобал тенденциялар” номли докладида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг Марказий Осиёда сув туфайли ҳарбий конфликтлар бўлиши мумкинлиги хусусидаги хавотирликларини такрорлаганини ёзишмоқда. Қаранг, қандай қизиқ, кимсан америкаликлар Ислом Каримни такрорлашаётган эмиш.
Бироқ, “Ипак Йўли” янгиликлар тасмаси Вашингтондаги Жон Хопкинс Университетининг “Марказий Осиё ва Кавказ Институти” номли кафедрасининг мудири Фредерик Старр тарафидан юритилиши, Фредерик Старр эса Ислом Каримнинг ўтакетган лаганбардори эканлигини ҳисобга олсак, АҚШ Миллий Разведкаси Ислом Каримнинг хавотирликларини қайтарганига ишониш қийин. Фредерик Старр ҳамма эсидан ҳам чиқариб юборган Ислом акасини борлигини кўрсатиб қўйиш учун ёлғон нарса ёзган бўлса ажабланманг. Мабода АҚШ разведкаси ростданам Ислом Каримни такрорлаган бўлса, бу разведкачиларнинг аҳмоқлиги тўғрисида гапириш керак бўларди.
Нимага дейсизми?
Марказий Осиёнинг харитасига бир марта қараган одам тушунадики, сув муаммоси бўйича қандайдир жанжал чиқса, унинг иштирокчиларидан бири ва жанжал чиқарувчи тараф Ўзбекистон бўлади. Энди ўйлаб кўринг, қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда Ислом Каримнинг ўзи ва ўзбеклар унинг раҳнамолигида қисиб ўтирганди, энди қандайдир сув учун ким биландир урушишадими?
Қишлоқчароқ қилиб айтсак, бекорларни айтибсиз, кулдирманг, қирғиз фашистларини. Ўзбеклар туғилган ерларини ташлаб бошқа жойларга кўчиб кетсалар кетадиларки, қандайдир сув учун ҳарбий конфликт чиқариб ўтирмайдилар.
Ёки aмерикаликлар Ислом Каримдан кейин келадиган ҳукумат агрессивроқ бўлади, ўзбеклар ўзгаради, деб ўйлашмоқдами? Ана бу бўлиши мумкин. У ҳолда, америкаликлар тушуниши керакки, ҳарбий конфликт сув туфайли эмас, Ўзбекка қўл кўтаришга журъат қилаётганларни жойига ўтказиб қўйиш учун бўлади.
Мана бунга ҳамма тайёрланиши керак. Ҳа, даҳшат, аммо тўғри башорат. Ўзбекнинг шоири шундай дедику:
Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.