12 December 2012
12:43 -
Ражаб Эрдўғон: Филистин миллатимизнинг даъвосидир

Ражаб Эрдўғоннинг нутқидаги асосий нуқталар сифатида қуйидагилар урғулаш лозим:
- Филистинга БМТнинг “аъзо бўлмаган кузатувчиси” мақоми берилиши Филистинни тўла аъзоликка қабул қилиш йўлида муҳим қадам. Туркия миллати ва ҳукумати ҳар замон Филистин қардошларининг ёнида бўлади ва унинг даъвосини ўз даъвоси сифатида кўришни давом эттиради.
- Исроил ва АҚШ Яқин Шарқда икки давлатли (Исроил ва Филистин – Ҳаракат) ечим тарафдори эканликларини сўзласалар ҳам, амалда бошқача йўл тутмоқдалар. Исроил араб ерларида турар жойлар қуришни тўхтатиши керак.
- Филистинда ҳозир 4,3 миллион одам яшайди, аммо чет элларга қочганларни ҳам ҳисобга олсак, Филистиннинг аҳолиси 11 миллиондир. Турк миллати сизнинг ёнингизда бўлган ва бўлади. Филистиннинг тикланиши ва фаровонликка қовушиши учун керакли ёрдамни берамиз.